Фарғона вилояти туман ва шаҳарларининг чегаралари ўзгартирилишига сенаторлар розилик билдирди

19:38 13 Сентябр 2022 Сиёсат
347 0

Фото: Сирожиддин Вохидов / “Халқ сўзи”

Сенатнинг ўттиз иккинчи ялпи мажлисида “Фарғона вилоятининг Учкўприк, Ўзбекистон, Данғара, Қўштепа, Тошлоқ, Фарғона туманлари ва Қўқон, Марғилон, Фарғона шаҳарлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарорига оид масала кўриб чиқилди. 

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Фарғона вилояти шаҳарлари ва туманларининг чегараларида муаммоли масалалар мавжуд бўлиб, ушбу ҳудудларда истиқомат қилаётган аҳолининг ҳаётида турли қийинчиликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

Хусусан, Фарғона вилоятининг Қўқон, Марғилон ва Фарғона шаҳарлари таркибига киритилиши режалаштирилган ҳудудларда яшовчи аҳолининг аксарият қисми шаҳарлардаги ижтимоий соҳа (мактаб, боғча, касалхона) муассасаларига қатнашига тўғри келмоқда.

Шу билан бирга, муҳандислик-коммуникация тизимлари (электр тармоқлари, табиий газ, ичимлик суви таъминоти) корхоналари ҳам шаҳарлар ҳудудидан тортилган бўлиб, Қўқон, Марғилон ва Фарғона шаҳарлари таркибига ўтказилаётган ҳудудларга ушбу корхоналар томонидан хизмат кўрсатилмоқда.

Бундан ташқари, Қўқон, Марғилон ва Фарғона шаҳарларида аҳоли жуда зич жойлашганлиги боис, шаҳарларни ривожлантириш, уларнинг ҳудудини янада кенгайтириш каби муаммоли масалаларни юзага чиқармоқда.

Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги Қонунга асосан Фарғона вилоятининг юқорида қайд этилган туман ва шаҳарлари чегараларини ўзгартириш таклифи илгари сурилмоқда.

Таъкидланганидек, Фарғона вилоятининг Ўзбекистон, Данғара ва Учкўприк туманларидан жами 2,6 минг гектар ер майдони Қўқон шаҳри таркибига, Фарғона, Қўштепа ва Тошлоқ туманларидан жами 1,1 минг гектар ер майдони Марғилон шаҳри таркибига, Фарғона туманидан 812 гектар ер майдони Фарғона шаҳри таркибига ўтказилмоқда.

Бунда ушбу шаҳаpлар ҳудуди таpкибига қўшимча киpитилаётган фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналарига қаpашли 1 673 гектар еpлаp вақтинча қишлоқ хўжалиги коpхоналаpи ихтиёpида қолиши ва ушбу еpлаpни қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлаpидан бошқа мақсадлаp учун ажpатиш шаҳарлар бош режа лойиҳаси, босқичма-босқич Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ амалга ошиpилиши назарда тутилган.

Фарғона, Қўқон ва Марғилон шаҳарлари чегараларини ўзгартирилиши вилоятда замонавий инфратузилма объектлари барпо этилиши ва аҳолига хизмат кўрсатиш тизими янада ривожланишига ва энг асосийси аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

Алоҳида қайд этиш лозимки, туманлардан шаҳарларга ўтказилаётган аҳолининг уй-жой кадастр ҳужжатлари ва пропискасини қайта расмийлаштириш талаб этилади. Бунда кадастр ҳужжатлари ва пропискани расмийлаштиришда фуқаролардан қўшимча маблағлар талаб этилмайди.

Муҳокама этилган масала бўйича Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.

 

 

“Халқ сўзи”,
Фото: Сирожиддин Вохидов / “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер