Фарғона вилояти делегациясининг Германия ва Австрияга ташрифи самарали бўлди

12:39 03 Август 2022 Жамият
244 0

Иллюстратив фото

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги вилоят делегацияси кўҳна қитъага ташриф буюриб, ҳамкорлик кўламини янги босқичга кўтариш мақсадида бир қатор келишувларга эришди.

Жорий июль ойининг сўнгги кунларида Германиянинг Франкфурт, Нюрнберг, Австриянинг Михелдорф шаҳарларида молия институтлари, тиббиёт, саноат ва қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ давлат муассасалари, йирик компаниялар раҳбарлари билан юзма-юз мулоқотлар ўтказилди.

— Учрашувлар чоғида бу икки мамлакат тадбиркорлари ва молиячилари Ўзбекистонни муҳим иқтисодий ҳамкор сифатида эътироф этишгани ғурур бағишлади, — дейди Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Дилмурод Жумабоев. — Шу тариқа ташриф давомида 30 дан ортиқ компаниялар билан музокаралар бўлиб ўтди. Бунинг самараси сифатида умумий қиймати 238,9 млн. долларлик 8 та, жумладан, 232 млн. долларлик 4 та инвестициявий, 6,9 млн. долларлик 3 та экспорт шартномаси ҳамда битта ҳамкорлик келишуви имзоланди.

Мулоқотлар давомида фарғоналик ва германиялик тадбиркорлар, тадбиркорлик субъектлари, компаниялар раҳбарлари ҳамкорликда бизнес фаолиятини юритиш бўйича ўзаро келишиб олдилар.

 

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер