«Фарғона тонг отгунча», «Ўртар», «Мустаҳзод», «Тановар»ларни ким куйлайди?!

09:58 23 Сентябр 2020 Маданият
558 0

Ўзбекистон булбули Таваккал Қодиров, Расул қори Мамадалиев, Муроджон Аҳмедовлар бетакрор қўшиқлари билан Фарғона мақом мактаби анъаналарини замонавий мезонлар асосида ривожланишига катта ҳисса қўшган эдилар.

Фарғонада ташкил этилган мақом мактаби миллий қадриятларимизга ҳамоҳанг ушбу санъат турини изчил давом эттирувчи янги авлодни тарбиялашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Бу йил умумтаълим мактабларининг 5,6-синфларини тамомлаган ўғил-қизлар мақом хонандалиги ва созандалиги йўналишларига танлов асосида ўқишга қабул қилинди.

Ихтисослашган мақом мактаби директори Нигора Баратованинг қайд этишича, янги ўқув биноси, ошхона ва 150 ўринли ётоқхона қурилиши давом этаётган санъат кошонасида «Ўзбек миллий мақом санъати маркази» ҳамда мақом ансамбли ташкил этиш ҳам режалаштирилган.

Б. Мадиёров,
«Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?