Фарғона — Сўх — Фарғона йўналишида авиақатновлар сони кўпайтирилмоқда
Жорий йилнинг 7 март санасидан эътиборан Фарғона — Сўх — Фарғона йўналишида мунтазам авиақатновлар ҳафтасига 4 маротабадан амалга оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди.
Парвозлар ҳафтанинг душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари бажарилиши режалаштирилган. Қатновлар “Humo air” МЧЖнинг Ан-2 ҳаво кемасида бажарилади.
Фарғона — Сўх йўналишида парвоз маҳаллий вақт билан соат 10:00 да ва Сўх — Фарғона йўналишида эса соат 12:00 да амалга оширилади.
Авиачипта нархи эса бир томонга 150 000 сўм этиб белгиланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг