Фарғона шаҳрида “Zamin” фонди «Рақамли авлод» лойиҳаси доирасида маҳорат дарси ўтказди

20:15 08 Август 2022 Жамият
530 0

Фото: Халқ сўзи

Фарғона шаҳридаги Президент мактабида “Zamin” фонди ва “Digital Generation Uzbekistan” нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилган «Рақамли авлод» лойиҳаси доирасида робототехника  дастурлаш бўйича маҳорат дарслари ўтказилди.

Тадбирда Қувасой шаҳридаги 90-кар болалар учун ихтисослашган мактаб-интернатининг 48 нафар ҳамда 20 нафар вилоятдаги оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари, шунингдек, Фарғона шаҳрида жойлашган Президент мактабининг 24 нафар ўқувчилари қатнашди.

— Маҳорат дарслари ўқувчиларнинг IТ соҳаси ва замонавий касбларга қизиқиши, билим олишга бўлган интилиши ҳамда ўзларига бўлган ишонч туйғусини кучайтиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир, — дейди Фарғона шаҳридаги Президент мактаби маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Мафтуна Одилхўжаева. – Мисол учун, машғулотлардан сўнг 6 - “Blue" синфи ўқувчиси Муҳаммадбобур Абдуманнобов мустақил равишда компьютерда янги дастурлар тайёрлашга киришди.

Лойиҳа доирасидаги машғулотлардан сўнг фаол ўқувчиларга махсус совғалар ҳамда халқаро сертификат тантанали равишда топширилди.

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер