Фарғона политехника институтида Япон тили ва маданиятини ўргатиш маркази ташкил этилади

Фото: Халқ сўзи
Фарғона политехника институти ректори Ўктам Саломов бошчилигидаги жамоа жорий йилнинг 12-17 июнь кунлари Японияга ташрифи доирасида бир неча нуфузли олий таълим муассасалари ҳамда йирик ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарлари билан учрашиб, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича қатор келишувларга эришгани ҳақида хабар берган эдик.
— Куни кеча Япониянинг “Willtec Co.,Ltd”,“Nippondo Co,Ltd”, “Willtec Co.,Ltd” ҳамда “Nippondo Co.,Ltd” компанияси раҳбарларидан иборат делегация институтимизга расмий ташриф буюрди, — дейди Фарғона политехника институти Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Нодирбек Исмоилов. — Компания вакиллари институтда талабларнинг сифатли таълим олиши учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишгач, ҳамкорликда истиқболли режаларни амалга ошириш юзасидан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Фарғона политехника институти қошида Япон тили ва маданиятини ўргатиш марказини ташкил этиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
— Ўзбекистонга биринчи маротаба ташриф буюришим, илк таассуротим ажойиб. Бугунги мулоқот жуда яхши ташкиллаштирилган бўлиб, ушбу олийгоҳнинг таълим жараёнлари юқори савияда экани қувонарли. Япон тили ва маданиятини ўргатиш марказини мазкур таълим муассасасида ташкил этиш нақадар тўғри қарор эканига амин бўлдим, — дейди “WilltecCo.,Ltd” раҳбари Чикара Мияги (Chikara Miyagi).
Таъкидлаш жоизки, Япониянинг “Willtec Co.,Ltd” компаниясининг асосий фаолият йўналишларидан бири йирик саноат корхоналарига хориждан малакали ва салоҳиятли кадрларни жалб этиш ва ишга жойлаштириш ҳисобланади.
Шу тариқа Фарғона политехника институтида ташкил этиладиган марказ Фарғона вилояти ёшлари учун Япониянинг йирик компанияларида ишлаш имкониятини яна бир карра оширади.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг