Фарғона осмонида юзлаб дронлар нур сочди

20:26 21 Январь 2021 Жамият
433 0

Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номли вилоят Театр-концерт саройи хиёбонида 500 га яқин учувчисиз қурилмалар ёрдамида дронлар шоуси тантаналари бўлиб ўтди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Кадастр агентлигининг геинновация маркази ҳамда бир қатор ҳамкор ташкилотлар ташаббуси билан ўтказилган байрам тадбири иштирокчиларга олам-олам завқ улашди.

— Файзли оқшомда самоларда миллион жилва билан нур таратган шарқона мучал шакллари, ўзбек, рус ва инглиз тилларида намойиш этилган Янги йил байрами табриклари худди эртаклар дунёсига тушиб қолгандек таассурот уйғотди, — дейди тадбир қатнашчиларидан бири Алишер Розиқов. — Тинч-осойишта юртга мана шундай байрамлар ярашади. Халқимизнинг бу каби унутилмас шодиёналари кўп бўлаверсин!..

Б. Мадиёров,
«Халқ сўзи»      

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?