Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларида коррупцион ҳолатлар фош этилди

Видеодан кадр
Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларида коррупция билан боғлиқ ҳолатлар фош этилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ДХХ ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, «Фарғона сув таъминоти» АЖ Қўқон шаҳар бўлимининг муқаддам судланган 2 нафар инспектори ўз хизмат вазифаларидан фойдаланиб, Қўқон шаҳрида маҳаллий қурилиш фирмаси барпо этаётган янги кўп қаватли уйлардаги жами 555 та хонадонга ичимлик суви учун ҳисоблагич ўрнатиш, шахсий карточка очиш, сертификат қилиб бериш ва бошқа хизматлар эвазига 51 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддасининг 4-қисми «а» банди ва 28,211-моддасининг 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, Наманган вилоятида ўтказилган тадбирда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖга қарашли «Энергосавдо» корхонасининг Давлатобод туман бўлими муҳандиси металл эритиш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖда электр ҳисоблагичдан ноқонуний фойдаланилганлиги сабабли, давлатга жуда кўп миқдорда зарар етказилганлигини рўкач қилиб, ҳолатни расмийлаштирмаслик ва жаримага тортмаслик эвазига воситачи орқали 20 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28,211-моддасининг 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Шунингдек, Андижон вилоятидаги туманлардан бирининг кадастр бўлими бошлиғи фуқарога боғдорчилик йўналишида фойдаланиш учун ҳокимият томонидан ижарага берилган 1 гектар ер майдонининг 17 сотих қисмидаги ноқонуний қурилмани бузиш бўйича далолатнома расмийлаштирмаслик, судларга даъво аризаси киритмаслик ва уни жиноий жавобгарликка тортиш юзасидан прокуратура органларига ҳужжатлар тақдим қилмаслик, шунингдек, кейинчалик ушбу ер майдонининг 22 сотих қисмини «Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги қонун асосида турар-жой сифатида расмийлаштирилишида ёрдам бериш эвазига 6 минг АҚШ доллари талаб қилган.
У сўралган пул маблағини ўзининг хизмат хонасида олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сенатда Қатар Шўро кенгаши Раиси билан учрашув бўлиб ўтди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БААнинг «Манара» маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- Самарқандда «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммити ўз ишини бошлади
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг