Фаол, ташаббускор ва интилувчан

Фото: Иллюстратив cурат
Фарғона шаҳрида «Йил аёли» республика миллий танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда танловнинг шаҳар-туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 152 нафар иштирокчи ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб борди. Номзодларнинг билим ва дунёқараши, салоҳият ва иқтидори таништирув, савол-жавоб ҳамда «Замонавий ўзбек аёли» мавзусидаги видеоролик намойиши шартлари бўйича баҳолаб борилди.
— Бу танлов жамиятимиз ривожи йўлида фидокорона меҳнат қилаётган, баркамол авлод тарбиясида фаоллик кўрсатаётган опа-сингилларимиз учун ўзига хос рағбатдир, — дейди Республика Маънавият ва маърифат марказининг Фарғона вилоят бўлими раҳбари Маъсуджон Сулаймонов. — Вилоят босқичи якунида «Йилнинг энг ватанпарвар аёли», «Йилнинг олима аёли», «Йилнинг ижодкор аёли», «Энг яхши уй бекаси», «Энг янги ғоялар ташаббускори», «Энг яхши IT - дастурчи аёли» каби қатор номинациялар бўйича ғолиблар номи эълон қилинди. Шу тариқа республика босқичи қатнашчилари маълум бўлди.
Айтиш ўринлики, танловнинг республика босқичида олий ўрин — Гран прини қўлга киритган иштирокчи олий даражадаги диплом, статуэтка ва Президент совғаси - автомобиль билан тақдирланади. Ўз навбатида фахрли 1- 2- ва 3-ўрин эгаларига ҳам дипломлар ҳамда белгиланган миқдордаги пул мукофотлари топширилади.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг