Фаол фуқаролик ҳафталиги доирасида

21:14 16 Июнь 2022 Жамият
155 0

Фото: Халқ сўзи

Мамлакатимиз бўйлаб 13-17 июнь кунлари бўлиб ўтаётган «Фаол фуқаролик ҳафталиги» доирасидаги тадбирлар Қашқадарё вилоятида ҳам уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги ҳамда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ҳамкорлигида мазкур ҳафталик доирасида «Давлат бошқарувида жамоатчилик иштирокини кенгайтириш: Қашқадарё вилояти тажрибаси» мавзусида форум ўтказилди. Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари, депутатлар, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

— Фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг энг муҳим жиҳатларидан бири ижтимоий-сиёсий жараёнларда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш билан узвий боғлиқ,- деди тажрибали педагог, Ўзбекистон Қаҳрамони Муҳаббат Шаропова. — Бинобарин, фуқароларимиз қанча фаол ва ташаббускор бўлса, жамиятдаги мавжуд муаммоларга дахлдорлик туйғусини чуқур ҳис қилса, барча жабҳада ривожланиш суръати жадаллашиб бораверади.

Форумда вилоятда фуқаролик жамиятини ривожлантириш истиқболлари ҳамда бу соҳада кўзда тутилган бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов сўзга чиқди.

Фахриддин Бозоров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер