Фанлар академиясининг Миллий археология маркази қандай янги топилмаларни кашф қилишди?

16:00 22 Сентябр 2022 Жамият
435 0

Фото: Архив сурат

АОКАда ўтказилган брифингда Фанлар академияси ахборот хизмати раҳбари Моҳира Жуманова ўтган ярим йилликда олиб борилган археологик тадқиқотлар ҳақида маълумот берди.

Миллий археология маркази томонидан жорий йилнинг 1-ярим йиллигида жами 10 дан ортиқ археологик объектда изланишлар олиб борилиб, қўлга киритилган маълумотлар тарихимизни янги саҳифалар билан бойитди.

Жумладан, Сурхондарё вилояти, Шеробод тумани Хатак қишлоғи яқинида олиб борилган изланишлар натижасида қадимги тош даврига оид ғор-макон аниқланди.

Ўзбекистон-АҚШ қўшма экспедицияси томонидан Бухоро Шаҳристонида олиб борилган қазишма ишлари натижасида илк ўрта асрларга оид яна бир шаҳар аниқланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер