Facebook 7 миллион евро жаримага тортилди

17:36 19 Февраль 2021 Дунё
1884 0

Италияда Facebook фойдаланувчилар маълумотларидан фойдалангани учун 7 миллион евро миқдорида жаримага тортилди. Бунга компаниянинг 2018 йилда фойдаланувчилар маълумотларидан фойдаланишни тўхтатиш тўғрисидаги буйруққа амал қилмагани сабаб бўлган. Бу ҳақда “La Repubblica” хабар бермоқда.

Хабарга кўра, Facebook рўйхатдан ўтаётганда фойдаланувчиларни чалғитиши аниқланди. Шунингдек, компания фойдаланувчилар тақдим этган маълумотлардан контекстли реклама яратиш учун фойдаланади.

Эслатиб ўтамиз, Facebook асосчиси Марк Цукерберг дунёдаги энг бой бешликнинг сўнгги поғонасини эгаллаб турибди. Унинг жами бойлиги 104 миллиард долларни ташкил этади.

Маълумот ўрнига, 17 февраль куни Киевстар фаол ижтимоий тармоқлар ва тезкор платформалар рейтингини тузгани ҳақида маълумот берган эдик. 11 миллион фойдаланувчи бўлган Facebook Messenger рейтингнинг иккинчи ўринидан жой олди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?