Европанинг энг оммабоп туризм портали Ўзбекистондаги бой салоҳиятни тарғиб этишга қизиқиш билдирмоқда

Фото: Ташқи ишлар вазирлигининг «Дунё» ахборот агентлиги
Унда видеоконференсалоқа орқали Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг масъул ходимлари ҳам иштирок этдилар.
Мулоқот давомида Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги бой ва бетакрор салоҳиятини илгари суриш борасидаги ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди.
Максимилиан Лёженнинг айтишича, сўнгги йиллар давомида европалик сайёҳларнинг Ўзбекистонга нисбатан қизиқиши янада, юртимизнинг қадимий тарихи, тоғларию чўллари, турфа хил маданияти, санъати, ширин ноз-неъматлари кўпчиликнинг диққат-эътиборини тортмоқда.
Бундан ташқари, мамлакатимизда юз бераётган кенг кўламли ўзгаришлар, жумладан, меҳмонхона, банк, транспорт ва кўнгилочар масканлар инфратузилмасининг ривожланаётгани, кўрсатилаётган хизматлар турларининг кенгайиб, сифати яхшиланиб бораётгани, тинчлик ва осойишталик таъминлангани ҳам Ўзбекистонга рақобат жуда кучли бўлган туризм соҳасида катта устунликни бермоқда.
Суҳбатдошнинг айтишича, Ўзбекистонда COVID-19 пандемияси пайтида катта қийинчиликка юз тутган туризм соҳасининг самарали қўллаб-қувватланиши, мавжуд инфратузилма нафақат сақлаб қолингани балки ривожлантирилгани ҳам диққатга сазовордир.
Учрашув давомида Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги салоҳиятини илгари кенг тарғиб этиш борасида Туризм ва маданий мерос вазирлиги билан «Эуропеан Бест Дестинатионс» туризм портали ўртасида ҳамкорликни ўрнатиш масалалари батафсил муҳокама қилинди.
Маълумот тариқасида қайд этиш жоизки, ушбу портал 2009 йилдан буён фаолият юритиб келади. Охирги 9 йил давомида у ўқувчилари сони бўйича Европадаги етакчи сайёҳлик портали бўлиб келмоқда. Маълумотларга кўра, www.europeanbestdestinations.com ҳаволасига бир ойда ўртача 600 минг нафар фойдаланувчи киради. Унда Европадаги 400 та туризм йўналиши тўғрисидаги маълумотлар жамланган бўлиб, ўз ҳамкорлари билан биргаликда портал қарийб
400 миллионлик аудиторияни қамраб олади.
Учрашув ниҳоясида М.Лёжен билан Ўзбекистон туризм салоҳиятини ушбу портал ва унинг ҳамкорлари имкониятлари орқали илгари суриш бўйича Йўл харитасини ишлаб чиқиш тўғрисида келишувга эришилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
- Саудия Арабистонида биринчи Ислом санъати биенналесининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг