Европада янги машиналарнинг сотуви кескин камайди

23:14 15 Октябр 2021 Дунё
773 0

Сентябрь ойида Европада енгил автомобиллар савдоси сезиларли даражада камайди. Бу бир қанча йирик заводларда ишлаб чиқаришни вақтинча тўхтатишга сабаб бўлди

ACEA деб номланувчи Европа автомобиль ишлаб чиқарувчилар уюшмаси маълумотларига кўра, ўтган ойда янги машиналарга бўлган талаб 718 598 донага тушиб кетган.

Ўтган йилнинг сентябрига нисбатан янги рўйхатдан ўтган автомобиллар сони 23,1 фоизга камайди. Европа автомобиль бозорининг салбий динамикаси кетма-кет учинчи ойда ҳам қайд этилди.

Мутахассисларнинг фикрича, Италияда савдо деярли учдан бир қисмга камайди. Германияда улар 25% дан ошди, Францияда 20,5%, Испанияда 15,7% қайд этилган. Автомобиль бозорининг пасайишига, биринчи навбатда, яримўтказгичлар ва эҳтиёт қисмларининг глобал танқислиги сабаб бўлган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?