Европада Украинага етказиб берилаётган таъминот туфайли қурол-яроғ захиралари тугаб бормоқда

23:23 10 Октябр 2022 Дунё
667 0

Иллюстратив фото

Айрим Европа давлатларининг қурол-яроғ захиралари Украинага етказиб берилаётган таъминот туфайли тугаб бормоқда.

Европанинг бир қанча давлатларида Украинага етказиб берилаётган таъминот туфайли ўқ-дори ва қурол-яроғларнинг захиралари етишмаяпти. Шу боис НАТО мудофаа компанияларини ишлаб чиқаришни кўпайтиришга чақирмоқда. Бу ҳақда "Bloomberg" хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, Европа ва АҚШ мудофаа компанияларида ҳаво ҳужумидан мудофаа ва танкга қарши қуролларга талаб ортиб бормоқда.

Ўз навбатида, НАТО аъзолари ҳарбий компаниялар Украина захираларини ва ўз омборларидаги захираларни кучли кескинлик шароитида тўлдириш учун ишлаб чиқаришни кўпайтириш зарурлигини билдирган.

Аввалроқ, "Business Insider" портали Германия Украинага қурол етказиб берилиши сабабли ўқ-дорилар тақчиллигига учраганини маълум қилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер