Европада маймун чечакдан биринчи ўлим қайд этилгани маълум қилинди

00:00 31 Июль 2022 Дунё
1896 0

Иллюстратив фото

Испанияда маймун чечакдан ўлим қайд этилди. Бу Европада ушбу инфекциядан биринчи ўлим ҳолати ҳисобланади. 

"El Mundo" нашри хабарига кўра, бу маълумотни Испания соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам тасдиқлади.

Воқеа Испаниянинг Валенсия вилоятида қайд этилган. Таъкидланишича, ўлимнинг якуний сабаблари ҳали аниқланмаган. Тахмин қилинишича, унинг ўлимига маймун чечак билан боғлиқ бўлган энцефалит сабаб бўлган.

Аввалроқ Бразилияда мамлакатда маймун чечакдан биринчи ўлим ҳолати тасдиқланган эди. Қайд этилишича, 41 ёшли марҳумнинг иммунитетида жиддий муаммолар бўлган.

Нью-Йоркда маймун чечак касаллиги авж олгани сабабли 29 июль куни фавқулодда ҳолат эълон қилинди. 

Нью-Йорк губернатори Кэти Хокул штатдаги маймун чечак эпидемияси ҳақидаги сўнгги маълумотларни ўрганиб чиқиб, у вирусга қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтириш учун фавқулодда ҳолат эълон қилишга мажбур эканлигини айтган эди.

27 июль ҳолатига кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 78 мамлакатда маймун чечак билан касалланганлар сони 18 минг нафарга етган. 

23 июль куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маймун чечак эпидемиясини глобал соғлиқни сақлаш учун фавқулодда ҳолат деб эълон қилди. Бунга унинг тез юқиши сабаб сифатида кўрсатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер