Европада энергетика инқирозидан сабоқлар

17:59 26 Октябр 2021 Иқтисодиёт
1285 0

Иллюстратив фото

Европа қайта тикланадиган энергия манбаларига нисбатан сиёсатида кескин ўзгариш эълон қилганида, бир неча йил ичида бутун минтақа энергетик инқироз ёқасида бўлишини ҳеч ким тасаввур қила олмас эди. 

Бугунги кунда экспертлар, олимлар ва мутахассислар энергетика соҳасидаги қабул қилинган сиёсий қарорлар бир қатор мамлакатлар учун жуда қимматга тушаётганини таъкидлашмоқда. Ўзбекистонлик таниқли энергетик-олим, «Замонавий энергетика ва унинг ривожланиш истиқболлари» номли янги китоб муаллифи, академик Қаҳрамон Аллаевдан Европадаги энергетика инқирозининг сабаблари, шунингдек, мамлакатимиз энергия танқислиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда қандай хулоса ва сабоқлар чиқариши мумкинлиги ҳақида билиб олдик.

Муҳим қарорларни ўйлаб қабул қилиш керак

Ҳозирда Европада кузатилаётган электр энергияси билан боғлиқ инқироз бир кунда шаклланмаган. Ҳақиқий ҳаёт ўз тузатишларини киритаётган, Европа ва дунё мамлакатлари эса 10 йил аввалги хаёлийликдан қутулаётган пайтда, академик Аллаев: «Жаҳон энергетика саноати, Европада ҳам, Ўзбекистонда ҳам, тез ривожланаётган ва ўзгарувчан, у яна ҳам технологик бўлиб келмоқда, унинг барқарор ишлашини таъминлаш, марказсизлаштириш, декарбонсизлантириш, интеллектуал ва харажатларни оптималлаштириш механизмларни талаб этади. Бундан ташқари, иқтисодиётнинг бошқа стратегик муҳим тармоқлари энергетика ҳолатидан, ўйланмаган ва ҳиссий қарорлар мамлакатнинг бутун иқтисодиётини хавфга солиши мумкин, биз буни Европа мамлакатлари мисолида кўриб туришимиз мумкин».

Ўзбекистонда бугун қабул қилинаётган энергетика соҳасидаги қарорлар мамлакат келажаги учун замин ҳозирламоқда. Дунёдаги мавжуд энергия инқирози натижасида олинган сабоқларни таҳлил қилиш танланган йўлни аниқлаштириш учун фойдали бўлиши мумкин. Мамлакатдаги энергия танқислигини камайтириш ва айни пайтда иқлим бўйича Париж битими халқаро мажбуриятни бажариш учун нима қилиш керак? 

Қаҳрамон Аллаевнинг фикрига кўра, оптимал ечим сифатида турли энергия манбаларининг симбиози: замонавий буғ-газ қурилмаси, атом энергетикаси ва қайта тикланадиган энергия манбалари (ҚТEМ), шу жумладан гидроэнергетика (ГEС) бўлиши мумкин.

«Бир неча йил олдин, Европа бўлиши мумкин бўлган табиий офатлар ва энергия ресурслари бозорида кутилмаган ҳолатларни ҳисобга олмаган ҳолда, яшил манбаларнинг ривожланишини тезлаштиришни бошлади. Бироқ ҳаётда ҳар нарса бўлиши мумкин», — дейди академик Аллаев. — Ҳозирги кунда Европада электр энергиясини ишлаб чиқариш учун табиий газ етарли эмас, шунинг учун Европа Иттифоқи давлатлари кўмир ва атомга қайтишга мажбур бўлмоқда. Японлар эса Фукусимадан кейин тўхтатилган атом электр қурилмаларини қайта улашга қарор қилишди. Бу нимани англатади? Бу қарорлар ўша пайтда шошма-шошарлик йўсинда қабул қилинган. Мамлакатда ёлғиз қайта тикланадиган энергия билан иш битмаслигини ҳаёт кўрсатмоқда. Асосий энергия манбалари сифатида замонавий буғ-газ қурилма асосида ишлайдиган иссиқлик электр станциялари (ИEС), гидроаккумуляциялайдиган станция (ГАЭС), атом энергетикаси ва қўшимча манбаларнинг бирикмаси бўлиши керак».

ЕИ мамлакатларида кузатилганидек, мамлакат энергия баланси ва электр энергияси ишлаб чиқаришида бузилишнинг олдини олиш мақсадида олим уларнинг нисбатини 20 ёки 25 фоиз нисбатда тенг тақсимлашни тавсия этади. Бундай ёндашув давлатнинг энергия ресурслари ва энергия хавфсизлигини диверсификация (манбаларни ҳар хиллиги) қилишни таъминлайди ва ҳар бир манбадан самарали фойдаланишни беради.

Энергетика-давлат иқтисодиёти ривожланиши учун асос бўлиб ҳисобланади

«Энергетика — бу ҳаво каби асосий ҳаётий эҳтиёж», — деб ҳисоблайди академик Аллаев. — Эътибор қилинг, агар электр ўчиб қолса, биз дарҳол ўзимизни қоронғу асрларда бўлганидек ҳис қиламиз! Келажак ҳақида гап кетганда, сиёсий эмас, балки муҳандислик ечимни қабул қилиш тўғрироқдир. Нимага Европа газсиз қолди? Чунки ўз даврида сиёсатчилар доимий нархлари кўрсатилган узоқ муддатли шартномалардан воз кечишди. Энергетика каби мураккаб соҳадаги масалалар икки йил ичида ҳал этилмайди. Улар технологияларнинг ривожланишини ҳисобга олган ҳолда техник-иқтисодий асосга асосланган ҳолда кўриб чиқилиши лозим».

Электр энергиянинг етишмаслиги, оқибатда иқтисодиётнинг барча соҳаларига салбий зарба бериши ва бунинг натижасида истеъмолчилар чўнтаги ҳисобига қопланишига олиб келади. Европа мамлакатларидаги вазият худди шундай иқтисодий оқибатларнинг кўламини кўрсатади.

Олимнинг фикрича, Жануби-Шарқий Осиё давлатлари атом энергетикасини фаол ривожлантирмоқда. БАА, Саудия Арабистони, Туркия, Бангладеш каби фаол қуёш салоҳиятига эга давлатлар ҳам атом электр станцияларини ёқлашмоқда. Шуни таъкидлаш керакки, атом электр станцияларининг қурилиши барча соҳаларнинг ривожланишини рағбатлантиради — қурилишдан тортиб машинасозлик ва асбобсозликкача, бутун таълим тизими кучли туртки олади, янги илмий мутахассисликлар пайдо бўлади.

«Нима учун углеводород ва қуёшга бой бўлган Араб давлатлари атом электр станцияларини қурмоқда? Чунки уларга ҳам доимий ва ишончли манбалар керак. Айниқса узлуксиз энергия таъминотини талаб қиладиган металлургия, кимё саноати уларга муҳтож. Оптимал ечим бир-бирини тўлдирадиган турли энергия манбаларининг симбиозидир (бирлашмаси). Масалан, атом энергетикасидан нафақат асосий электр энергияси ишлаб чиқилишини таъминлаш, балки кечаси қуёш генерациясини йўқлигини қоплаш ёки водород ишлаб чиқариш учун электр энергияни ишлаб чиқиш учун ишлатилиши мумкин», дейди Қаҳрамон Аллаев.

Мамлакат энергия тақчиллиги масаласини ҳал қилишга нима имкон беради

Аллаевнинг фикрига кўра, Ўзбекистон ўз энергетикасини ривожлантириш борасида яхши истиқболга эга, бироқ уларни амалга ошириш учун кўп маблағ, вақт ва куч керак бўлади. Мамлакат энергетика муҳандислари олдида 2030 йилга келиб 120 миллиард КвТ соатгача электр энергияси ишлаб чиқариш, яъни жорий йилга нисбатан қарийб икки баробар ошириш вазифаси турибди. Қандай усуллар бу вазифани амалга ошириш имконини бериши мумкин? Аллаев олтита асосий бандларни санаб берди.

Биринчиси, энергия тежаш ва ишлаб чиқаришнинг энергия самарадорлигини ошириш ва камида 30 фоиз салоҳиятга энергия ресурсларидан фойдаланиш.

Иккинчиси, электр ва иссиқлик ишлаб чиқаришнинг фойдали иш коэффициентини икки баробар оширадиган буғ-газ технологияларидан фойдаланиш.

Учинчиси, кўмирдан зарарли чиқиндиларнинг ўсишини олдини олиш учун янги ёниш технологиялари ёрдамида фойдаланиш. Ҳукуматимиз томонидан 2030 йилга бориб кўмир орқали электр энергияси ишлаб чиқилишини 15 фоизга етказиш ҳақида гапирилганда,  янги технологиялардан фойдаланишни қўллаш назарда тутилади.

Тўртинчиси, бу атом энергетикаси. Кўмир ва газ қазиб олиш йилдан-йилга қийинлашиб, қимматлашиб бормоқда. Демак, охирги фойдаланувчи учун углеводородли генерацияни  ишлаб чиқиш (50-60 фоизгача) таннархи ҳисобига кВт*соат қиймати ошишини англатади. Атом энергетикасида охирги маҳсулот — электр энергиясида ёқилғининг нархи 5-10 фоизни ташкил этади. Шунинг учун уран нархларининг ошиши электр энергиянинг таннархига деярли таъсир қилмайди. Бундан ташқари, атом энергетикаси ривожланмай қолмаяпти, янги муҳандислик ечимлари пайдо бўлмоқда.

Бешинчиси, бу сув энергетикаси мажмуидан оптимал фойдаланиш. 8-10 йил ичида сув танқислиги муаммоси хавфини соғлом тарзда баҳолаш лозим. Демак, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари учун бу йўналишдаги ечимларни излаб топиш ва ишлаб чиқиш зарур. Европа ва Ўзбекистондаги уй хўжаликлари томонидан қанча сув истеъмол қилинаётгани ҳақидаги қиёсий рақамлар тушкун ҳолатда намоён бўлмоқда. Мамлакатимиз кўрсаткичлари анча юқори. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ФАО маълумотларига кўра эса Ўзбекистон сув захираларининг 169 фоизидан фойдаланади.

Олтинчиси, бу мамлакатда қайта тикланадиган энергия ва водород энергетикасини ривожланиши ҳисобланади. «Агар 2030 йилга бориб Ўзбекистонда қайта тикланадиган энергиянинг ўрнатилган қуввати 8 минг МВтга етиши керак бўлиб, шундан 5 мингги қуёш станциялари, 3 мингги шамол туфайли бўлса, ёндашув ва ечимлар, станция жойлари ва бошқаларни жиддий ўйлаб кўришимиз керак», — дейди Аллаев. — Масалан, кечки маҳалдаги суткалик жадвалдаги тушишлар қандай қопланади? Иссиқлик электр станциялари ҳисобидан тўлдириш — бу уларнинг ускуналарининг эскиришини ошириш демакдир: блокларни доимий равишда ёқиш ва ўчириш механизмларнинг ишончлилигига салбий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, таъкидлаш лозимки, ҳар 1000 МВт қайта тикланадиган энергия қуввати учун (300-500) МВт захира қуввати учун иссиқлик ёки атом генерацияси зарур бўлади. Бундай харажатларни қоплашга биз қанчалик боймиз? Генерациянинг тури ва хилига қараб, бу ҳақда тўғри ўйлаб кўриш, астойдил икки паллани тортиб кўриш ва барча тафсилотларни ҳисобга олиш керак».

Нима учун энергетикани оммалаштириш лозим

Мутахассислар энергетиканинг муҳандислик ва технологик жиҳатлари ҳақида оддий ва қулай тильда тушунтириш кераклиги ҳақида тобора кўпроқ гапиришмоқда. «Нима учун?» - деб сўрайди ўқувчи. 

Аллаевнинг фикрича, бугунги кунда энергетика саноатида иқтисодчилар ва молиячилар сони кўпайган, муҳандислик таълимига эга малакали энергетика муҳандислари етарли емас.

«Ҳозир шундай замонки, инсон асосий ёки махсус таълим олмаган ҳолда соҳа муаммолари билан шуғулланиши мумкин. Мисол учун,энергетика соҳасида ишлайдиган кўплаб менежерлар электр муҳандислари эмас. Улар кимёгарлар, иқтисодчилар бўлиши, бошқа соҳаларда тажрибага эга бўлиши мумкин.Энергетика соҳасидаги чуқур жараёнларни тушунмасдан туриб энергетика саноати муаммоларини тушуниш жуда қийин. Шунинг учун муаллифнинг «Замонавий энергетика ва уни ривожланиш истиқболлари» монографияси асосий ихтисослашган таълимга эга бўлмаган, бу соҳада фаолият олиб бораётганлар учун  ёзилган. У шунингдек, жаҳон ва Ўзбекистон энергетика соҳасининг ривожланиши ҳақида ҳикоя қилиб маълумот берувчи материал сифатида ихтисослашган олий ўқув юртлари тадқиқотчилари ва талабаларининг умумий ривожланиши учун ҳам фойдали бўлиши мумкин.

Хулоса қилиб шуни айтмоқчиманки, келажакда Ўзбекистон ёқилғи-энергетика мажмуасининг стратегик ривожланиши қайта тикланадиган ва атом энергетикаси манбаларидан биргаликда фойдаланиш (симбиоз), углеводородларни чуқур қайта ишлаш, водород ишлаб чиқариш, сланец конларини ишлаб чиқиш ва уларни республика энергетика секторида қўллаш, бир вақтнинг ўзида энергия самарадорлигини ошириш ва улардан мамлакатнинг иқтисодиёти тармоқларида оқилона фойдаланиш усулларини жадаллаштиришга асосланган бўлади.

Р. АЛИШEРОВ.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер