Европа Иттифоқининг деярли ярмига қурғоқчилик таҳдид солмоқда — Европа Комиссияси

23:37 18 Июль 2022 Дунё
634 0

Фото: AP

Европа Иттифоқда узоқ муддатли иссиқ ҳарорат тўлқинларининг ривожланиши ва таъсири таҳлили шуни кўрсатадики, Иттифоқ ҳудудининг 46 фоизи қурғоқчилик хавфи остида, 11 фоизида эса тупроқ намлигининг пастлиги кузатилмоқда. 

Бу маълумотлар ЕC қўшма тадқиқот марказининг «Европадаги қурғоқчилик — 2022 йил июль» ҳисоботида келтирилган.

«Иқлим ўзгариши бутун дунё бўйлаб кучли қурғоқчилик ва ўрмон ёнғинлари хавфини оширмоқда. Ушбу ҳисобот орқали биз ўрмонларимиз, экинларимиз ва сувларимизни ҳимоя қилиш учун вазиятни яхшироқ тушунамиз»,  дейди ЕК аъзоси, илмий тадқиқотлар учун масъул Мария Габриэль.

Ҳисоботга кўра, намлик пастлиги ва ҳарорат юқорилиги экинлар ҳосилдорлигининг олдинги прогнозларга нисбатан пасайишига олиб келади. Хусусан, дон ва бошқа бир қатор экинлар учун аллақачон салбий башоратлар айтилмоқда.

Қурғоқчилик Испания, Италия, Португалия, Руминия ва Франция қишлоқ хўжалигига таъсир қилиши мумкин. Июль ойидаги об-ҳаво шароити Венгрия, Германия, Польша, Словения ва Хорватия қишлоқ хўжалигига маълум даражада зарар етказади.

Италиянинг беш минтақасида кучли қурғоқчилик эълон қилинган ва сув танқислиги кузатилаётган бир қатор муниципалитетларда оби-ҳаётдан фойдаланишга чекловлар қўйилди. Сувни тежаш чоралари Францияда ҳам татбиқ этилди.

Олдинроқ, Буюк Британияда юқори ҳарорат туфайли мактаблар ёпилгани ва оммавий тадбирлар бекор қилинганиЕвропанинг бир қатор давлатларида ўрмон ёнғинлари кузатилгани, Испанияда эса мингдан ортиқ инсон ҳаётдан кўз юмгани ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер