Европа Иттифоқидан Россияга товарлар экспорти бир ой ичида 18 фоизга ошди

00:21 14 Август 2022 Дунё
869 0

Фото: Иллюстратив фото

Июнь ойида ЕИ давлатлари Россияга маҳсулот экспортини 4,45 миллиард еврогача оширди, бу май ойига (3,78 миллиард евро) нисбатан 18 фоизга кўпдир. Парфюмерия ва косметика маҳсулотлари экспорти энг кўп ўсди (38 фоизга, 234 миллион еврога), шунингдек, тиббий асбоблар (оптик, ўлчаш, назорат қилиш) 38 фоизга ошиб, 286 миллион еврога етди, деб ёзади РБК Евростат маълумотларига таяниб.

Пластмасса буюмлар экспорти ҳам 16 фоизга ўсиб, 234 миллион еврони, электр жиҳозлари ва бутловчи буюмлар экспорти эса 7 фоизга ўсиб, 187 миллион еврони ташкил қилди.

Европа Иттифоқи мамлакатлари орасида Россияда товарларнинг энг йирик экспортчиси Германиядир (июнь ойида 1,16 миллиард евро, май ойига нисбатан +5,4%). Иккинчи ўринни Италия (523 миллион евро, май ойига нисбатан +2,9%) эгаллаган. Болтиқбўйи мамлакатлари экспорти июнь ойида май ойига нисбатан 34 фоизга ошиб, 481 миллион еврони ташкил қилди.

Европа давлатларидан Россияга экспортнинг энг кичик ҳажми (2,78 миллиард евро) қайд этилган апрель ойидан тикланиб, кетма-кет иккинчи ой ўсиб бормоқда. Бироқ, у ҳали ҳам 2021 даражасидан анча паст. Ўтган йилнинг июнь ойида ЕИ жами 7,21 миллиард евролик маҳсулот экспорт қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер