Европа Иттифоқи учун муҳим сиёсий жараён бошланди

15:11 06 Июнь 2024 Дунё
310 0

Фото: socialistsanddemocrats.eu

Бугундан Европа Иттифоқ парламентига сайловлар бошланди. Овоз бериш жараёни ЕИга аъзо 27 та мамлакатда 6 июндан 9 июнгача ўтказилади. Бу сайлов натижаси Европа Иттифоқининг келажакдаги йўналишларини, шунингдек, сиёсий ва иқтисодий қарорларини белгилашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши кутилмоқда.

Ушбу сиёсий жараёнларнинг яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, Украина-Россия ва Фаластин-Исроил ўртасида ошиб бораётган тарангликлар янги парламентга ҳал қилиниши керак бўлган муаммоли мерос бўлиб ўтади.

Евроиттифоқ сайловчилари учун асосий масалалар қаторига иқтисодиёт, иқлим ўзгариши ва иммиграция каби йўналишлар ҳам киради. Кўпгина сиёсий партиялар ўз кампанияларини ана шу мавзуларга қаратяпти.

Тўрт кунлик сайловларда нидерландиялик сайловчилар биринчилардан бўлиб овоз беришади. Мамлакатнинг сиёсий манзараси ранг-баранг, кўплаб партиялар депутатлик ўринлари учун курашмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?