Европа Иттифоқи Россияга қарши тўққизинчи санкциялар пакети тайёрлаётганини маълум қилди

23:45 24 Ноябрь 2022 Дунё
857 0

Фото: AP

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг тўққизинчи пакетини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Финляндияга расмий ташрифи чоғида айтиб ўтди.

«Биз Россиянинг Украинага қарши уруш олиб бориш қобилиятини йўқотиш учун қаттиқ ишлаяпмиз. Айтишим мумкинки, биз санкцияларнинг тўққизинчи пакети устида тезликда ишлаяпмиз», деди у матбуот анжуманида.

Шу ўринда Ляйен яқин орада Россия нефтига нарх чегараси тасдиқланишини таъкидлади.

«Украина Россия президенти Владимир Путиннинг ноқонуний ва ваҳший уруши устидан ғалаба қозонмагунча тинчланмаймиз», — дея қўшимча қилди Европа комиссари.

Шу йилнинг 5 октябрь куни Европа Иттифоқи Россияга қарши саккизинчи санкциялар пакетини маъқуллаган эди. Унга кўра, Россия нефтига нархларнинг максимал чегараси жорий этилган. Шундан сўнг Владимир Путин Россия Федерацияси хом ашёси нархини максимал даражада оширишга уринаётган давлатларга нефть ва газ етказиб беришни бутунлай тўхтатиши ҳақида огоҳлантирганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?