Европа Иттифоқи 15 минг нафаргача украиналик аскарни тайёрлаш борасида келишиб олди

00:46 04 Октябр 2022 Дунё
665 0

Архив сурат

Европа Иттифоқи (ЕИ) ўқув миссияси доирасида 15 минг нафаргача украиналик аскарни тайёрламоқчи. Бу ҳақда Германиянинг "Der Spiegel" нашри хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, сўнгги ҳафталарда Европа Иттифоқига аъзо давлатлар 15 минг нафаргача украиналик аскарни имкон қадар тезроқ мамлакат ташқарисида ўқитиш кераклиги ҳақида ишчи даражада келишиб олган.

Қайд этилишича, режа доирасида 3000 га яқин украиналик аскарлар командирлар учун махсус жанговар тайёргарликдан ва сапёрлар курсларидан ўтиши керак.

Аввалроқ, Франция йил охиригача Польшада украиналик аскарларни тайёрлашни бошлаши хабар қилинганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер