«Euronews» телеканали Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибадорлиги тўғрисида видеороликни намойиш этмоқда

Фото: Иллюстратив фото
Хорижий инвестицияларни жалб қилиш агентлиги «BAT Uzbekistan» ҚК билан ҳамкорликда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг маслаҳат кўмагида «Euronews» телеканалида сўнгги йилларда мамлакатимизнинг инвестициявий муҳитини ва бизнес юритиш учун яратилган қулай шарт-шароитларни кенг ёритиш мақсадида ПР-кампаниясини йўлга қўйди.
Эфирга узатилаётган роликда бир вақтнинг ўзида Ўзбекистоннинг бой тарихи, саноат ва ишлаб чиқаришининг юксак даражаси, туризм салоҳияти, бағрикенг халқи ва бетакрор табиати очиб берилган.
Дунёнинг етакчи телеканалларидан бирининг имкониятларидан фойдаланган ҳолда олиб борилаётган имиж кампаниясидан кўзланган мақсад Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига кенгроқ таништириш, инвесторлар эътиборини жалб қилиш ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажмини оширишдан иборат.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Аброр Бакиров вафот этди
- Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
- Гидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди
- Грузияда дзюдо бўйича навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади
- Оксана Чусовитина Жаҳон кубогида кумуш медалга сазовор бўлди
- Тошкeнтда крикeт бўйича трeнeрлар тайёрлашнинг иккинчи босқич ўқув-сeминари ўтказилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг