ЕТТБ лойиҳаси доирасида Наманганда бир қатор мактаблар янгидан қурилади
Қудратилла Нажмиддинов/«Халқ сўзи». Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ)нинг янги лойиҳаси доирасида Наманган ҳамда Фарғона вилоятларида Давлат-хусусий шерикчилик асосида 15 та замонавий мактаб қурилиши режалаштирилмоқда. Шу мақсадда банк делегацияси Наманган вилоятига ташриф буюрди. Ташриф доирасида вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов меҳмонларни қабул қилди.
Молиявий муассаса томонидан амалга ошириладиган ушбу лойиҳа асосан чекка ҳудудларда жойлашган, техник ва маънавий жиҳатдан эскирган мактаб биноларини замонавий талаблар даражасида янгилашни назарда тутади. Лойиҳани амалга ошириш юзасидан дастлабки ўрганиш ишлари Наманган вилоятидан бошланди.
Учрашувда вилоят ҳокими Президентимиз ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилаётган «Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади» деган эзгу ғоя доирасида таълим соҳасини тубдан такомиллаштиришга қаратилган ишлар ҳақида маълумот берди.
ЕТТБ вакиллари, ўз навбатида, лойиҳанинг мақсад ва вазифалари ҳақида тўлиқ маълумот тақдим этиб, унинг асосий устувор йўналишларидан бири — янгидан қуриладиган мактабларда «яшил иқтисодиёт» тамойилларини татбиқ этиш эканини таъкидлашди.
— Ташрифимиз давомида вилоятдаги бир қатор мактаблар фаолияти билан танишдик. Ўқувчиларга билим бериш даражаси ва таълим стандартлари мени ҳайратга солди. Мен жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида бўлганман, лекин бундай ижобий натижани кутмаган эдим, — деди мактаблар бўйича халқаро меъмор Sonyа Спруйт. — Бугунги учрашувда яна бир ёқимли таассурот — вилоят ҳокимининг шахсан мени халқаро «Гуллар фестивали»га таклиф этгани бўлди. Ўтган йилги фестиваль ҳақидаги видеороликни кўриб, кайфиятим кўтарилди. Ҳаммаёқ гулларга бурканган. 25 май куни бошланадиган 64-халқаро анжуманда, албатта, иштирок этамиз.
Айни пайтда лойиҳа доирасида ер майдонларини ажратиш ва уларни техник жиҳатдан таҳлил қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг