Этноспорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилади

08:47 27 Май 2022 Жамият
407 0

Фото: Халқ сўзи

«Этноспорт турларини оммалаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–259-сон, 25.05.2022 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Этноспорт турларини 2025 йилгача оммалаштириш ва ривожлантириш дастури ҳамда уни 2022–2023 йилларда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланди.

Шунга кўра, 2023 йил 1 мартдан ҳар йили этноспорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилади.

2023 йилдан анъанавий тарзда:

— Тошкент шаҳрида ҳар йили бир маротаба этноспорт турлари бўйича “Uzbekistan Ethno Games” республика фестивали;

— Хива шаҳрида ҳар икки йилда бир маротаба Халқаро этноспорт фестивали ташкил қилинади.

2022/2023 ўқув йилидан Республика эстрада цирк коллежида полвонлик ва дорбозлик санъати йўналишида ўрта бўғин кадрлари тайёрланади.

2023 йилдан ҳар икки йилда бир маротаба полвонлар ва дорбозлар иштирокида «Полвонлар сулоласи» кўрик-танлови ўтказилади.

Шунингдек, ЮНEСКО ташкилотидан номоддий маданий мерос мақоми олиниши мумкин бўлган этноспорт турлари рўйхати шакллантирилади.

2023 йил 1 январгача ҳар бир ҳудудда от спорти турларига тегишли анжомлар савдосини йўлга қўйиш мақсадида дўконлар ташкил этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер