Эски намунадаги техник паспорт ва техник гувоҳнома, давлат рақами белгилари ҳамда тракторчи-машинист гувоҳномалари 2023 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади

Иллюстратив фото
Эски намунадаги техник паспорт ва техник гувоҳнома, давлат рақами белгилари, тракторчи-машинист гувоҳномаси 2023 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Бу ҳақда «Ўзагроинспекция» Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2020 йилдан бошлаб Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиши техникалари учун ҳужжатлар ва тракторчи машинист гувоҳномаларининг ID-карта шаклидаги янги намуналари берилмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 325-сонли қарори асосида 2021 йил 1 январдан — 2022 йил 31 декабргача эски намунадаги барча техник паспорт ва техник гувоҳнома, тракторчи-машинист гувоҳномаси, уларнинг берилган санасидан қатъи назар, мажбурий тартибда алмаштирилиши белгиланган.
Шунингдек, эски намунадаги техник паспорт ва техник гувоҳнома, давлат рақами белгилари, тракторчи-машинист гувоҳномаси 2023 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
«Ҳурматли фуқаролар! Юқоридагилардан келиб чиқиб, эски намунадаги техник паспорт ва техник гувоҳнома, давлат рақами белгилари ҳамда тракторчи-машинист гувоҳномаларини янги намунадаги ID-карталарга алмаштириш учун доимий рўйхатдан ўтган манзилдаги «Ўзагроинспекция»нинг худудий органларига мурожаат қилишларини сўраб қоламиз», дейилади «Ўзагроинспекция» Ахборот хизмати хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг