«Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди

22:45 30 Январь 2023 Жамият
2095 0

Фото: Архив сурат

Ижтимоий тармоқларда Тошкент тумани «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромовнинг вояга етмаган қизларга таҳдид қилгани ва уятсиз сўзлар билан ҳақоратлагани акс этган аудиоёзувлар тарқалган эди.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ички назорат комиссияси ҳолатни ўрганди ва уни лавозимидан озод этишга қарор қилди.

Шунингдек, имом-хатиб А.Баҳромов маъмурий жазо сифатида 3 суткага қамалди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?