Ерёнғоқ инсультга чалиниш хавфини йигирма фоизгача камайтиради — Тадқиқот хулосалари

18:23 09 Сентябр 2021 Дунё
1805 0

Иллюстратив фото

Ерёнғоқни хўш кўриб истеъмол қилувчилар инсульт ва юрак-қон томир касалликларидан ҳимояланади.

Худди шундай хулосага Япониянинг Осака университети олимлари томонидан олиб борилган тадқиқотлар якунида келинди. Илмий изланишлар ҳақида батафсил «Stroke» журналида мақола чоп этилган.

Тадқиқотчилар ўтган асрнинг 90 йилларидан 45-74 ёш атрофидаги 74 000 нафардан ортиқ японларнинг овқатланиш рациони ҳақида маълумот тўплашиб, уларнинг соғлиғида юз берган ўзгаришларни ўрганишган. Кузатишларда тадқиқот субъектлари орасида 3599 та инсульт ва 849 та коронер юрак касаллиги қайд этилган. Маълум бўлишича, кунига 4-5 та ер ёнғоқ донасини еб юрганлар ушбу маҳсулотни тановул қилмаганларга қараганда юрак хасталикларига чалиниш эҳтимоли камроқ кузатилган. Ерёнғоқ юрак-қон томир касалликлари умумий хавфини 13, инсульт хавфини 16 ва ишемик инсульт хавфини эса 20 фоизга камайтирган.

«Ёнғоқ тўйинмаган ёғлар, минераллар ва витаминларга бой ва уни мунтазам истеъмол қилиш қон босими ва холестерин даражасини пасайтириши, шунингдек, организмдаги яллиғланишни камайтиради», дейди тадқиқот муаллифлари.

Олимларнинг қайд этишича, ерёнғоқнинг оз миқдори ҳам юрак-қон томир тизимини қўллаб-қувватлаш учун етарли бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?