Эртага Тошкентда «Гран-При Тошкент — 2021» халқаро картинг мусобақаси ўтказилади

12:51 26 Июнь 2021 Спорт
1875 0

Халқаро мусобақа Туризм ва спорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон миллий автомобиллар клуби томонидан ташкил этилмоқда.

Мазкур Гран-При мусобақаси картинг бўйича 2021 йилги Ўзбекистон очиқ чемпионати ҳамда биринчилигининг 1-босқичи саналиб, мусобақада қатнашиш истагини билдирган шахслар бугун соат 09:00дан 17:30га қадар рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Мавжуд эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда мусобақа карантин қоидалари асосида ташкил этилади. Барча иштирокчилар – пилотлар, механиклар, гуруҳ вакиллари ПСР тест топширган бўлиши ва албатта тест натижалари салбий чиққан бўлиши лозим.

Қолаверса, иштирокчилар ва меҳмонлар бутун пойга давомида ниқобда бўлиши, қўлларни ювиш, тозалаш воситалари билан ишлов берилиши, ижтимоий масофа сақланиши шарт.

Мусобақа пойтахтимиздаги Ўзбекистон давлат санъат музейи олдидаги майдонда ўтказилади. «Гран-При Тошкент–2021» халқаро картинг мусобақасининг тантанали очилиш маросими эртага соат 11:30да бошланади, пойгаларга соат 12:00дан старт берилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер