Эртага Қозонда биринчи МДҲ ўйинлари очилади, бугун Ўзбекистон спорт делегациясининг яна бир гуруҳи Россияга жўнаб кетди

Хабарингиз бор, 4-11-сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида илк бора ўтказилаётган МДҲ ўйинлари эртага тантанали очилади.
Биринчи МДҲ ўйинларида спортнинг 17 тури бўйича 1 500 нафарга яқин спортчи 182 та медаллар жамланмаси учун баҳс олиб боришади. Мусобақаларни бевосита бошқариб бориш учун 400 нафар атрофида ҳакамлар жалб қилинган бўлса, 1 000 нафардан зиёд волонтёрлар МДҲ ўйинлари иштирокчиларига хизмат кўрсатади.
Ушбу ўйинларда Ўзбекистон спорт делегацияси таркибида 15та спорт туридан жами 240 киши қатнашиши режалаштирилган.
Вакилларимизнинг дастлабки гуруҳи 31 август куни Қозонга жўнаб кетишганидан хабарингиз бор. Бугун эса яна бир гуруҳ спортчиларимиз ва расмийлар Татаристон пойтахтига кузатиб қўйилди. Мамлакатимиз делегацияси таркибидан баскетбол (3х3), кураш, белбоғли кураш, муай-тай ва ўқ отиш спорти вакилларидан иборат жами 65 нафар юртдошимиз ўрин олган. Ўзбекистон спорт делегациясига Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов раҳбарлик қилмоқда.
Ўз таркибига дзюдо, каратэ, стенддан ўқ отиш, бадминтон, бадиий гимнастика, футзал, самбо ҳамда рақс спорт тури вакилларини жамлаган қарийб 100 кишилик навбатдаги делегациямиз режага биноан 6-7-центабр кунлари биринчи МДҲ ўйинларига жўнаб кетади.
Ўйинларнинг расмий очилиш маросими эртага белгиланган бўлса-да, дастурга биноан айрим спорт турлари бўйича мусобақалар бошланиб кетди. Жумладан, бокс баҳсларига 1 сентябрдан старт берилган бўлса, бугун, 3 сентябрдан спорт курашлари бўйича ҳам мусобақалар бошлаб юборилди. Шунингдек, бугун юнон-рум кураши беллашувлари ҳам бошланди.
Таъкидлаш керак, Татаристонда ўтказилаётган биринчи МДҲ ўйинлари 14-23 ёшли иқтидорли спортчилар ўртасида ташкил этилмоқда. Шубҳа йўқки, бу ўйинлар ана шу ёшларимиз учун қитъа ва жаҳон чемпионатлари, Осиё ва Олимпия ўйинлари учун ўзига хос тажриба мактаби вазифасини ўтаб беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида
- АҚШ Украина учун тинчлик режасининг асосий элементини маълум қилди
- Швеция парламенти Украинага 600 миллион долларлик ҳарбий ёрдам ажратишни маъқуллади
- Дональд Трампнинг ҳибсга олиниш хавфи маълум бўлди
- Россия Беларусда ядро қуроли жойлаштиришни маълум қилди. АҚШда хотиржамлик, Европа Иттифоқи эса жавоб бериш билан таҳдид қилмоқда
- Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг