Эртага Ўзбекистонга қарийб 300 минг доза AstraZeneca вакцинаси олиб келинади

12:52 13 Август 2021 Жамият
368 0

Эртага, 14 август куни COVAX дастури доирасида Франциядан 276 480 доза AstraZeneca вакцинаси юртимизга олиб келиниши кутилмоқда.

Шунда юртимизга келтирилган жами вакцина миқдори 14 миллион 856 минг 540 дозага етади.

Улардан:

  • 370 000 дозаси "Sputnik V",
  • 986 480 дозаси AstraZeneca,
  • 10 500 000 дозаси ZF-UZ-VAC2001,
  • 3 000 060 дозаси Moderna вакцинасидир.

Эслатиб ўтамиз, 12 август ҳолатига кўра, жами 11 651 161 доза вакцина эмлаш жараёнларида фойдаланилди. Шу кунгача юртимизда коронавирусга қарши тўлиқ эмланган фуқаролар 1 380 457 нафарни ташкил қилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?