Бугун Оксана Чусовитина ХХХII ёзги Олимпия ўйинларида иштирокини бошлайди

00:20 25 Июль 2021 Спорт
924 0

Архив сурат

Бугун ХХХII ёзги Олимпия ўйинларида 11 нафар спортчимиз ўз иштирокини бошлайди.

Жумладан, спорт гимнастикаси бўйича Оксана Чусовитина кўпкураш баҳсларида қатнашади. Бу унинг профессионал фаолияти саккизинчи Олимпия ўйинлари ҳисобланади. Тажрибали спортчимиз иштирокидаги баҳсларни эртага Тошкент вақти билан соат 06:00 дан бошлаб кузатишингиз мумкин.

Шунингдек, велошоссе бўйича яккалик пойгасида терма жамоамиз аъзоси Ольга Забелинская, дзюдочиларимиздан Сардор Нуриллаев (-66 кг) ҳамда Диёра Келдиёрова (-52 кг), таэквондочи Улуғбек Рашитов (-68 кг), оғир атлетика мусобақаларида Адҳамжон Эргашев (-67 кг) ўз имкониятларини синаб кўради.

Бугун кунги баҳсларда иштирок этадиган спортчилар ва уларнинг рақиблари билан танишинг:

Велошоссе, соат 09:00

Ольга Забелинская – яккалик пойга, финал

Академик эшкак эшиш, соат 05:00-09:30

Шаҳбоз Холмирзаев/Собир Сафаралиев – жуфтлик, ўтиш босқичи

Дзюдо, соат 07.00-15.50

Эркаклар (-66 кг): Сардор Нуриллаев – Денис Виеру (Молдова)

Аёллар (-52 кг): Диёра Келдиёрова – Сосорбарам Лхагвасурен (Мўғилистон)

Бокс, аёллар (-51 кг)

Соат 07.00: Турсуной Раҳимова – Сандра Драбик (Полша)

Бокс, эркаклар (-63 кг)

Соат 14.18: Элнур Абдураимов – Чинзориг Баатарсух (Мўғилистон)

Бокс, эркаклар (-81 кг)

Соат 16.42: Дилшод Рўзметов – Эмме Бреннан (Ирландия)

Таэквондо WTF, соат 06:14-15:00

Эркаклар (-68 кг): Улуғбек Рашитов – Сейду Фофана (Мали)

Оғир атлетика, соат 15:50

Эркаклар (-67 кг), финал. Адҳамжон Эргашев

Мусобақаларнинг бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?