Эронда навбатдаги президентлик сайлови қачон ўтиши маълум қилинди

10:57 21 Май 2024 Дунё
138 0

Фото: Reuters

Эронда муддатидан олдин президентлик сайлови шу йилнинг 28 июнь куни бўлиб ўтади.

Эроннинг IRNA ахборот агентлигига кўра, президентлик сайловлари жорий йилнинг 28 июнь кунига белгиланган. Номзодлар 30 майдан 3 июнгача рўйхатдан ўтишлари мумкин. Сайловолди ташвиқотлар 12 июндан 27 июнгача давом этади.

Маълумки, шу йилнинг 19 май куни Эрон президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолёт Озарбайжон яқинидаги тоғларга қулаб тушди. Мамлакат конституцияга кўра, президентнинг вазифалари 50 кунга вице-президент Муҳаммад Мухбарга ўтди. Мамлакат қонунчилигига кўра, эллик кундан кейин янги сайловлар ташкил этилиши керак.

Иброҳим Раисий ҳозирги Олий раҳбар Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг эҳтимолий вориси сифатида кўрилаётган эди. Жумладан, муваққат президент Муҳаммад Мохбар ҳам Хоманаийга яқинлиги айтилади.

Эслатиб ўтамиз, Эрон президенти билан бирга вертолётда бўлган мамлакат ташқи ишлар вазири Ҳуссайн Амир Абдуллоҳиён, Шарқий Озарбойжон вилояти губернатори Малик Раҳматий, оятуллоҳнинг ҳудуддаги вакили Муҳаммад Али Але-Ҳошим ҳам ҳаётдан кўз юмган.

Айни пайтда ташқи ишлар вазири ўринбосари Али Багҳери Кани Эрон ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?