Эрон намойишчиларга нисбатан ўлим жазосини тайинлашни бошлади

Иллюстратив фото
Эрон Ислом инқилоби суди уч намойишчини апелляция бериш имконияти билан ўлимга ҳукм қилди. Бу ҳақда "BBC Forsi" хабар бермоқда.
Адлия идораларига кўра, намойишчилардан бири автомашинада полициячини уриб юборган ва бир неча кишини жароҳатлаган. Яна икки намойишчи ҳуқуқ-тартибот ходимларига қуролли ҳужум қилиш ва қасддан ўт қўйишда айбланмоқда. Эрон ҳукумати айбланувчиларнинг шахсини ошкор қилмаган.
Норвегиянинг "Iran Human Rights" инсон ҳуқуқлари ташкилоти суд қарори қонуний кучга эга эмаслиги ҳақида баёнот бериб, халқаро ҳамжамиятни Эрон ҳукумати ҳукмни амалга оширишга тўсқинлик қилишга чақирган. Ташкилот сўнгги икки ой ичида Эрондаги норозилик намойишлари чоғида 342 киши ҳалок бўлгани ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. Ҳуқуқ фаолларининг қайд этишича, қурбонларнинг 43 нафари вояга етмаганлардир.
Аввалроқ, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси вакили Жереми Лоуренс Эрондаги намойишчиларни озод қилиш зарурлигини айтган эди.
«Нотўғри» ҳижоб кийгани учун полиция ҳибсга олиши оқибатида вафот этган Маҳса Амини ўлими ортидан мамлакатда оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Давлат раҳбари ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлади
- 2 февралдан бошлаб барча ҳудудлардаги АГТКШлар фаолияти босқичма-босқич тикланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг