Эрон мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари жосусликда айбланиб, ўлимга ҳукм қилинди

Иллюстратив фото
Эрон мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари, 1995 йилдан 2005 йилгача президент Муҳаммад Хотамий даврида бу лавозимда ишлаган генерал Али Ризо Акбарий Буюк Британия фойдасига жосуслик қилгани учун ўлим жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда «Al Arabia» хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, Акбарий Буюк Британия фуқаролигига эга бўлган ва 2019-2020 йиллар оралиғида ҳибсга олиниб, айблов эълон қилинганидан сўнг у ҳукм устидан шикоят қилган, бироқ Эрон Олий суди апелляцияни рад этган.
Эрон разведка вазирлиги ўз баёнотида Акбарийни «MI6»нинг «энг муҳим агентларидан бири» деб атади ва у Буюк Британия разведкасига Эрон ҳақида қимматли маълумотларни тақдим этганини айтди.
Эроннинг «IRNA» ахборот агентлиги томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, Акбарий техник воситалар ва дезинформацияни ўз ичига олган узоқ ва кўп даражали контрразведка операциясидан сўнг ҳибсга олинган.
Унинг Эрон разведка идоралари томонидан ҳибсга олингани ҳолатлари ошкор этилмаган. Аммо «BBC»га кўра, Акбарийнинг ўзи қийноқларга солинганини ва камерада қилмаган жиноятларини тан олишга мажбурланганини айтган.
Аввалроқ Эронда мамлакатга террористик амалиётлар ўтказиш учун юборилган жосуслик ташкилоти агентлари тармоғи фош этилгани хабар қилинганди.
Эрон Ислом Республикаси Разведка вазирлиги маълумотларига кўра, қўшни давлатлардан бири орқали «Моссад» жосуслик-террорчилик ташкилоти агентлари билан алоқада бўлган ва Курдистондан мамлакатга кирган.
Гуруҳ аъзолари айниқса нозик ҳудудларда террорчилик ҳужумлари нишонларини аниқлаган, бироқ улар қопқонга тушиб қолган, уларнинг қуроллари, портловчи моддалари, техник жиҳозлари ва алоқа воситалари топилиб, мусодара қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сенатнинг қирқ бешинчи ялпи мажлиси 29 сентябрь куни чақирилади
- Чустда боғча тарбияланувчилари доридан заҳарланганмиди ёки... Вазиятга аниқлик киритилмоқда
- Ҳанжоуда Осиё ўйинларига старт берилди. Очилиш маросимидан фоторепортаж
- Астраханда VIII Каспий медиафоруми бўлиб ўтди
- Шавкат Мирзиёев Италия собиқ президенти вафоти муносабати билан таъзия йўллади
- Самарқанд давлат университети — Марказий Осиёдаги ноёб олий таълим даргоҳи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг