Ерни ноқонуний эгаллаган фуқаро 319 миллион сўмдан ортиқ жарима тўлайдиган бўлди

18:03 01 Декабрь 2020 Иқтисодиёт
205 0

«Ўзагроинспекция»нинг Самарқанд вилояти матбуот хизматининг хабарига кўра, инспекциянинг Ургут туман бўлими томонидан ўтказилган мониторинг-таҳлил давомида фуқаро М.К. туманнинг «Меҳнатобод» агрофирмаси ҳудудида туман ҳокимлиги захира ер майдони ҳисобида бўлган 64-рақамли 78,8 балл бонитетли дала контуридан 0,25 гектар ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб, ноқонуний равишда бетон стяжка қуйиб, девор билан ўраб олиб, жами 2 500 метр квадрат ер майдонини қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқариши оқибатида давлатга 307 миллион 122 минг 054 сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Етказилган зарарни ундириш учун инспекциянинг Ургут туман бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро судига даъво аризаси киритилди. Мазкур даъво билан фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро суди судьяси А. Исматова томонидан даъвогар талабига асос қилиб кўрсатилган ҳолатлар, даъвогарнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир қилинган деб топиш ваколатини кўрсатувчи ҳужжатлар ўрганиб чиқилиб, жавобгарнинг айбдорлиги тасдиқланган ҳужжатлар тақдим қилинмаган деган асосга кўра, 2020 йилнинг 28 август кунги Ажрими билан даъво ариза қайтарилган.

Шундан сўнг, Инспекциянинг Ургут тумани бўлими томонидан суднинг мазкур ажрими юзасидан 2020 йилнинг 15 сентябрида фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилоят судига кассация тартибида шикоят аризаси киритилди.

«Ўзагроинспекция»си Ургут туман бўлимининг ушбу кассация тартибидаги шикоят аризаси фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилоят судида кассация инстанциясида кўриб чиқилиб, 2020 йил 22 октябрь кунги ажрими билан даъвогар «Ўзагроинспекция»си Ургут туман бўлимининг жавобгар М.К. га нисбатан зарарни ундириш ҳақидаги аризаси юзасидан чиқарилган фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро судининг 2020 йил 28 августдаги ажрими бекор қилиниб, даъво ариза мазмунан кўриб чиқишлик учун биринчи инстанция судига юборилди.

Бўлимнинг мазкур даъвоси фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро суди судьяси Ф.Мухтаров томонидан кўриб чиқилиб, Инспекциянинг Ургут туман бўлими даъвоси тўлиқ қаноатлантирилди. Суднинг ҳал қилув қарори билан жавобгар М.К.дан 307 миллион 122 минг сўмдан зиёд етказилган зарарни давлат фойдасига ундириш ҳамда 12 миллион 284 минг 882 сўм давлат божи ундириш белгиланди.

Абдулазиз Йўлдошев
(Халқ сўзи)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?