Эркинлик, тадбиркорлик ва қоидаларнинг адолатли бажарилишига бўлган асосий ишонч Буюк Британияни буюк қилади — Лиз Трасс

01:21 07 Сентябр 2022 Дунё
687 0

Буюк Британиянинг янги бош вазири Лиз Трасс халққа қилган биринчи мурожаатида учта устувор вазифа борлигини айтди. У иқтисод, энергетика ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги муаммоларга ечим топишга ваъда берди.

Трасс, қиролича Елизавета II томонидан бош вазир этиб тайинланиб, унга ҳукуматни шакллантириш вазифаси юклатилганидан сўнг, биринчи нутқини Бош вазирнинг 10-сонли қароргоҳи олдида қилди.

Ўз мамлакати учун ҳал қилувчи паллада бош вазир бўлиши шараф эканлигини таъкидлаган Трасс, эркинлик, тадбиркорлик ва қоидаларнинг адолатли бажарилишига бўлган асосий ишонч Буюк Британияни буюк қилади, деди.

У янги ҳукумат Буюк Британияни юқори маошли иш ўринлари, хавфсиз кўчалари ва ҳар бир фуқароси муносиб имкониятларга эга бўлган мамлакатга айлантиришга ваъда берди.

Бош вазир ўзининг сайлов кампанияси давомида фаол илгари сурган солиқларни камайтириш ва иқтисодиётни ривожлантириш режасини ҳам эслаб ўтган.

Иқтисодиётни ривожлантириш учун «кучли режаси» борлигини таъкидлаган Трасс, бош вазир сифатида учта устувор вазифага эга эканлигини таъкидлади.

Шу ўринда Трасс солиқларни камайтириш ва иқтисодни ривожлантириш учун дадил режа ишлаб чиқиш ниятида эканлигини таъкидлади.

«Биз бунга солиқларни камайтириш ва инвестицияларни кўпайтириб бизнесни ривожлантириш орқали эришамиз», деди у.

Бош вазир, шунингдек, Россиянинг Украинадаги «махсус ҳарбий амалиёти» сабаб бўлган энергетика инқирозини амалда бошқаришни режалаштираётганини айтиб ўтди.

Трасс Буюк Британия Миллий соғлиқни сақлаш хизматини бюджет харажатларининг асосий устувор йўналишлари қаторига киритиб, уни мустаҳкам асосга қўйишга ваъда берди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер