Ер олди-сотдиси билан боғлиқ жиноят фош этилди — Бош прокуратура

Фуқаро Б.А.нинг Навоий вилоят ИИБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига қилган мурожаатига асосан, вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Фуқаро М.Ш. ва бошқалар Кармана тумани, "Арғун" МФЙ ҳудудидан “А.Н.К” МЧЖга иссиқхона қуриш учун ажратилган 2,2 гектар экин ер майдонини 200 минг АҚШ долларига сотишга ҳамда ушбу ер майдонида намунали тураржой бинолари қуриш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб беришга келишиб, келишилган пуллардан 20 минг АҚШ долларини ариза муаллифидан фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ш.М. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Давлат раҳбари ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлади
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг