Ер олди-сотдиси билан боғлиқ жиноят фош этилди

16:04 23 Ноябрь 2022 Жамият
192 0

Фуқаро Э.Ч.нинг Қашқадарё вилоят ИИБ ЖҚБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига қилган мурожаатига асосан, вилоят прокуратураси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбирда С.О Қарши тумани “Сарой” маҳалласи ҳудудидан туман ҳокимининг қарори билан тадбиркорга (С.О.нинг отаси) “Замонавий типдаги мактабгача таълим муассасаси қуриш учун” ажратилган жами 0,50 гектар ер майдонида қурилиш ишларини амалга оширмасдан, бўш ер майдонини келгусида танишлари орқали тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилган ҳолда 250 млн. сўмга сотишга келишиб, келишилган пулдан 230 млн. сўмини Э.Ч.дан фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан С.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?