Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

11:44 13 Февраль 2024 Жамият
148 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қамаши туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда "Ғ.С." фермер хўжалиги раҳбари С.Ч. "Б.М." хусусий корхонасига қарашли яйлов учун мўлжалланган 57 гектар ер майдонини танишлари ёрдамида фуқаро К.Б. нинг номига ижара шартномаси асосида олиб бериши эвазига 350 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Навоий вилояти кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси юрисконсульти Р.Х. (муқаддам судланган) фуқаро Ж.Р.нинг ишончига кириб, Кармана тумани “Янгиариқ” МФЙда жойлашган кичик саноат зонаси ҳудудидаги 2,1 гектар ер майдонини “Е-аукцион” электрон платформаси орқали арзон нархда харид қилиб, унинг номига расмийлаштириб бериши эвазига 93 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Қарши туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, фуқаро Н.Х. тумандаги “Кат” МФЙ ҳудудида жойлашган, захирадаги 6 сотих ер майдонини фуқаро М.А.га гўёки кадастр ва солиқ идораларида ишловчи танишлари ёрдамида расмийлаштириб бериши эвазига 35 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?