Ер майдонлари савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

16:06 20 Сентябр 2022 Жамият
223 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Шеробод туман бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Шеробод тумани қишлоқ хўжалиги бўлим бошлиғи Ш.Б. фуқаро Ў.га “Боғиобод” МФЙ ҳудудидаги 4 гектар захирадаги ер майдонини танишлари орқали арзон нархларда аукционда ютиб олиб бериши эвазига 10 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, шундан 4,8 млн сўмни қайтарган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Чиноз туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса, фуқаро Г.Ш. бошқа бир фуқаро Ж.га гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали “Бўзсув” канали атрофидан захирадаги 35 сотих ер майдонини 13 000 АҚШ долларига расмийлаштириб олиб беришга келишиб, олдиндан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Ш. бошқа бир фуқаро М.га Бухоро тумани “Работиқалмоқ” МФЙ ҳудудидаги 10 сотих захирадаги ер майдонини 3 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Учқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, Ер ресурслари ва кадастр давлат қўмитаси Наманган вилоят бошқармаси собиқ ходими С.И. фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, унга “Ч.А.” фермер хўжалигига қарашли 20 сотих ер майдонини расмийлаштириб олиб бериш эвазига 2 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер