Ер майдонидан маҳрум бўлган тадбиркорга 7,9 миллиард сўм берилди

16:10 14 Август 2022 Жамият
422 0

Фарғона вилоятида фаолият юритувчи «Энтитй» МЧЖ (номи ўзгартирилган) онлайн аукцион натижаси бўйича тўланган маблағларни қайтарилишида ёрдам сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Хусусан, тадбиркор онлайн аукционда қатнашиб, 46 гектар ер майдонини харид қилган. Аммо кейинчалик, Фарғона туманлараро маъмурий судининг қарори билан мазкур ер майдонини онлайн савдоларига чиқариш қонунга хилоф ва мазкур онлайн савдо ҳақиқий эмас деб топилган. Шунга қарамасдан тадбиркор томонидан юқоридаги ер майдони учун тўланган 7,9 миллиард сўм қайтариб берилмаган.

Бизнес-омбудсманнинг аралашуви билан «Энтитй» МЧЖ томонидан ер майдони учун тўланган 7,9 миллиард сўм кайтариб берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер