EPS-Topik тест имтиҳонига ноқонуний кирмоқчи бўлган шахс ушланди

15:28 30 Май 2023 Жамият
392 0

Корея Республикасида ишлаш истагидаги фуқаролар учун Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган EPS-Topik тестида имтиҳон тартибларига риоя қилмасликнинг оқибатлари ҳақида огоҳлантирилганига қарамай, рўйхатдан ўтган фуқаро М.Ж. ўрнига бошқа фуқаро киришга уринган вақтида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари томонидан ушлаб қолинди.

Ушбу ҳолат баёнлаштирилиб, тегишли ташкилотларга тақдим этилди.

"Тест имтиҳони қоидаларини бузган фуқаро 2 йил давомида ушбу имтиҳонда қатнашиш имкониятидан маҳрум бўлиши ҳамда қонунчиликда белгиланган жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида яна бир бор огоҳлантирамиз" дейилади расмий хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?