EPS-Topik тест имтиҳонида телефондан фойдаланишга уриниш ҳолатлари аниқланди

Корея Республикасида вақтинчалик ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган EPS-Topik тест имтиҳонларида бошқа фуқаро ўрнига тестга кириш ва тестда қўшимча воситалардан фойдаланишга уриниш ҳолатлари қайд этилаётгани ҳамда бунинг оқибатлари ҳақида хабар берилган эди.
Шунга қарамай, 20 июнь куни рўйхатдан ўтган 4 нафар фуқаронинг, бугун, 22 июнь куни 1 нафар фуқаронинг телефон ва махсус воситалардан фойдаланишга уриниш билан боғлиқ ҳаракатлари аниқланди. Ушбу ҳолатлар баёнлаштирилиб, тегишли ташкилотларга тақдим этилди.
"Шу муносабат билан, тест имтиҳони қоидаларини бузган фуқаро 3 йил давомида ушбу имтиҳонда қатнашиш имкониятидан маҳрум бўлиши ҳамда қонунчиликда белгиланган жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида яна бир бор огоҳлантирамиз.
Имтиҳон жараёнида барча тартиб-қоидаларга риоя қилишга чақирамиз" дейилади Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги расмий ахборотида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Аброр Бакиров вафот этди
- Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
- Гидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди
- Оксана Чусовитина Жаҳон кубогида кумуш медалга сазовор бўлди
- Грузияда дзюдо бўйича навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади
- Тошкeнтда крикeт бўйича трeнeрлар тайёрлашнинг иккинчи босқич ўқув-сeминари ўтказилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг