EPS-Topik тест имтиҳонида махсус восита олиб кирмоқчи бўлган шахс аниқланди

09:30 06 Июль 2022 Жамият
407 0

Корея Республикасида ишлаш истагидаги фуқаролар учун Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган EPS-Topik тест имтиҳонларида бошқа фуқаро ўрнига тестга кириш ва тестда қўшимча воситалардан фойдаланишга уриниш ҳолатлари қайд этилаётгани ва бунинг оқибатлари ҳақида огоҳлантирилган эди.

Шунга қарамай, рўйхатдан ўтган фуқаро Ф.А. махсус воситани тестга олиб киришга уринганида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари томонидан ушлаб қолинди.

Ушбу ҳолат баёнлаштирилиб, тегишли ташкилотларга тақдим этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?