EPS-Topik тест имтиҳонида бошқа фуқаролар ўрнига кирмоқчи бўлган шахслар ушланди

15:35 28 Март 2023 Жамият
349 0

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Корея Республикасида ишлаш истагидаги фуқаролар учун Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган EPS-Topik тестида имтиҳон тартибларига риоя қилмасликнинг оқибатлари ҳақида огоҳлантирилганига қарамай, рўйхатдан ўтган фуқаролар Т.З., Ҳ.Й. ва Ж.Ҳ. ўрнига бошқа фуқаролар киришга уринган вақтида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари томонидан ушлаб қолинди.

Ушбу ҳолатлар баёнлаштирилиб, тегишли ташкилотларга тақдим этилди.

Тест имтиҳони қоидаларини бузган фуқаро 2 йил давомида ушбу имтиҳонда қатнашиш имкониятидан маҳрум бўлиши ҳамда қонунчиликда белгиланган жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида яна бир бор огоҳлантирамиз, дейилади агентлик хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер