EPS-Topik тест имтиҳонида бошқа фуқаро ўрнига кирмоқчи бўлган шахс ушланди

12:00 14 Июль 2022 Жамият
697 0

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Корея Республикасида ишлаш истагидаги фуқаролар учун Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган EPS-Topik тест имтиҳонларида бошқа фуқаро ўрнига кириш ва қўшимча воситалардан фойдаланишнинг оқибатлари ҳақида огоҳлантирилганига (https://t.me/migratsiyaagentligi/6314) қарамай, рўйхатдан ўтган фуқаро М.Б. ўрнига бошқа фуқаро киришга уринган вақтида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари томонидан ушлаб қолинди.

Ушбу ҳолат баёнлаштирилиб, тегишли ташкилотларга тақдим этилди.

Тест имтиҳони қоидаларини бузган фуқаро 3 йил давомида ушбу имтиҳонда қатнашиш имкониятидан маҳрум бўлиши ҳамда қонунчиликда белгиланган жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида яна бир бор огоҳлантирамиз.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?