ЕОИИ таркибида кузатувчи давлат мақомини олиш — Ўзбекистон учун мувозанат нуқтаси
Ўтган ҳафтада бўлиб ўтган Олий
— Нодир
— Дарҳақиқат, ЕОИИ — 2014 йилда Россия Федерацияси, Беларус Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида тузилган шартнома асосида ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Шунингдек, бу Иттифоққа 2015 йилда Арманистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси аъзо бўлиб кирган, 2018 йилдан эътиборан Молдова кузатувчи мақомига эга. Шунингдек, ЕОИИ
ЕОИИнинг мақсади — аъзо давлатлар аҳолисининг турмуш даражасини ошириш борасида барқарор ривожланиш учун шароитлар яратиш, ЕОИИ доирасида товарлар, хизматлар, капитал ва меҳнат ресурсларининг ягона бозорини шакллантиришга ҳаракат қилиш, глобал иқтисодиёт шароитида миллий иқтисодиётларнинг рақобатбардошлигини ошириш, ҳар томонлама модернизациялаш ва ўзаро кооперацияни ривожлантиришдир.
Шу ўринда, ЕОИИнинг иқтисодий ташкилот эканлигини алоҳида таъкидлаш жоиздир. Бу жиҳат ЕОИИга аъзо давлатлар суверенитетига таъсир этмаслиги, давлатларнинг бири томонидан бошқасига ҳатто иқтисодий тазйиқ ўтказилиши мумкин эмаслигидан далолат беради.
—
— Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида парламент палаталари олдига мазкур масалани атрофлича муҳокама қилиб, асосланган хулосаларни тақдим қилиш вазифасини қўйган эди. Биз, албатта, ушбу жиддий масалага, энг аввало, халқимизнинг манфаатларидан келиб чиқиб ёндашдик.
Очиғини айтишим керак, аҳолига қулай шарт-шароит яратиш мақсадида ушбу масалалар чуқур ўрганилди ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашида, ялпи мажлисида атрофлича кўриб чиқилди. Ҳар томонлама олиб борилган ўрганишлардан сўнг, мамлакатимизнинг
Албатта, бу хулосага кенг муҳокамалар натижасида келинди. Халқимиз ва сайловчилар фикри инобатга олинди. Шунингдек, иқтисодчилар, ҳуқуқшунослар, иқтисодиёт тармоқлари ва жамоатчилик вакиллари, сиёсий партиялар томонидан билдирилган якуний хулосада ҳам бу масалани чуқур ўрганиш, ҳозирги шароитда кузатувчи мақомида бўлиш энг мақбул ҳолат эканлиги билдириб ўтилди. Халқимизнинг анъаналарига мувофиқ, катта иш олдидан кўпчилик билан кенгашиб олинди. Такрор айтишим керак, ушбу жиддий масалада, энг аввало, халқимизнинг манфаатларидан келиб чиқиб, уларнинг хоҳиш-иродасига таянилди.
Шубҳасиз, бу борадаги ишларимиз шу билан тўхтаб қолмайди. Бу масала парламентнинг доимий эътиборида бўлади. Айни пайтда кузатувчилик мақомида ўзимизга салбий таъсир этувчи омилларни бартараф этиш бўйича аниқ стратегияни белгилаб олишимиз, «Йўл харитаси»
— Ўзбекистон учун кузатувчилик мақоми қандай афзалликлар беради ёки қандай мажбуриятлар юклайди?
— Ўзбекистон ўзининг кузатувчилиги давомида бир қатор имкониятларга эга бўлиши алоҳида аҳамиятга эга. Энг аввало, Иттифоқнинг барча саммитларида иштирок этиш ва жорий ислоҳотлардан бевосита хабардор бўлиш, аъзо мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларини тартибга солиш механизмини кузатиш, аъзо мамлакатларнинг ўзаро зиддиятли иқтисодий муносабатларнинг ҳал этилиши жараёнини кузатиш каби имкониятларга эга бўлади.
Кузатувчи мақоми мамлакатимиз учун иқтисодий мажбуриятлар ва салбий ҳолатларни юзага келтирмайди. Аксинча, ЕОИИ аъзо давлатларининг ягона қарорларини ўрганиш ва уларни бевосита кузатиш имкони вужудга келади. ЕОИИ давлатлари мажлислари маълумотларини бевосита олиш (керак бўлса, бевосита иштирок этиш) ва уни Ўзбекистон шароитидаги макроиқтисодий жиҳатдан таҳлилини амалга ошириш учун бирламчи манба юзага келади.
Кузатувчи мақомидаги иштирокимиз қарор қабул қилиш жараёнида бевосита иштирок
Яна бир муҳим жиҳат, кузатувчилик давридаги вақт мобайнида маълум йўналишларда ортда қолган ислоҳотларни изчил йўлга қўйиб олиш, аъзо мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш, муқаррар рақобат шароитига аниқ мақсадлар билан тайёргарлик кўришимиз ҳамда халқаро бозорда ўз ўрнимизни топиш чораларини кучайтириш имкониятига эга бўламиз. Шунингдек, халқаро молия бозори, инвесторлар, донор мамлакатларнинг инвестицион лойиҳаларини ёки маблағларини жалб қилишда қисқа, ўрта ва узоқ муддатли давргача стратегик мақсадларни ҳисобга олишимиз зарур бўлади.
— Кузатувчилик мақомидан сўнг ЕОИИга аъзо бўлиб кириш ёки кирмаслик мажбурияти мавжудми? Сизнингча, мазкур позицияда Ўзбекистон қандай намоён бўлади?
— Давлатимиз раҳбари шу йил 11 декабрь куни бўлиб ўтган Олий
Фикримизча, ЕОИИ ҳам Ўзбекистоннинг ҳамкор бўлишидан манфаатдор. Чунки, Ўзбекистон каби салмоқли ва Марказий Осиёдаги етакчи давлат билан ҳамкорликнинг янги босқичга кўтарилиши ЕОИИнинг ҳам нуфузини оширади.
Кузатувчилик мақомидан сўнг ЕОИИга аъзо бўлиб кириш ёки кирмаслик мажбурияти мавжуд эмас. Бунда, албатта, халқимиз таъбири билан айтганда, «Етти ўлчаб, бир кесилади».
Қайд этиш керак, Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо мамлакат сифатида қўшилиши айрим мураккабликларни келтириб чиқариши мумкин.
Хусусан, импорт қилинувчи маҳсулотлар нархининг тушиши натижасида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг бозордаги ўрнини сақлаб қолиши қийинлашади. Айниқса, монополь хусусиятга эга бўлган тармоқларнинг бозордаги ўрни хавф остида қолади. Шу билан бирга, Иттифоқ доирасида умумий божхона тарифларининг ўрнатилиши ортидан баъзи товарларнинг
Ишчи кучининг чиқиб кетиши янада жадаллашади. Чунончи, Ўзбекистон ва ЕОИИнинг йирик иқтисодиётлари ўртасида иш ҳақи ҳажми бўйича сезиларли тафовутлар борлиги туфайли мамлакатимизда ишчи кучининг хорижга кўчиши юзага келади. Бу эса, қишлоқ хўжалиги соҳасида хизмат қилувчиларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг қимматлашувига олиб келади.
Шунингдек, геосиёсий майдондаги ўзгаришлар натижасида ЕОИИга аъзо мамлакатларнинг бирига иқтисодий санкцияларнинг қўлланилиши Ўзбекистон иқтисодиётини четлаб ўтмаслигига шароит юзага келади. Иттифоқнинг йирик иқтисодиётлари мазкур шароитда демпинг сиёсати орқали ўз маҳсулотларини Иттифоқ мамлакатларига сотишга ҳаракат қилади. Натижада, бизнинг маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигига таъсирлар жиддийлашади.
Ушбу мураккабликлар билан бирга, бошқа эҳтимолий хатарлар ҳам мавжуд бўлиши мумкин.
Иттифоқнинг жаҳон иқтисодиётидаги улуши 3 фоиздан ортиқ бўлиб, бу тахминан Германия иқтисодиётига тенг эканлигини англатади. Шундай
Ўз навбатида, Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо сифатида кириб бориши қатор афзалликларга эгалигини қайд этиш керак.
Аёнки, мамлакатимиз экспортида енгил саноат ва тўқимачилик маҳсулотлари табиий ресурслар ва рангли металлардан кейин учинчи ташқи савдо йўналиши ҳисобланади. Шу боис, мазкур Иттифоқ аъзо мамлакатларида ушбу тармоқда етакчининг аниқ эмаслиги Ўзбекистонга бу борадаги нисбий устунликни тақдим этади. Бу эса, мазкур йўналишни янада рақобатбардош қилиш заруратини келтириб чиқаради. Бошқа жиҳатдан, ЕОИИ Туркия билан эркин савдо келишуви мавжуд эмаслиги ва истиқболда шартнома тузиш назарда тутилмаганлиги мамлакатимизнинг бозордаги ўрнига ижобий таъсир этади. Лекин, 2015 йилдан бошлаб Хитой ва ЕОИИ ўртасида эркин савдо келишуви мавжудлиги инобатга олинса, Ўзбекистонда енгил саноат соҳасида қўшимча қийматли маҳсулотларга етиб боришга бўлган заруратни кескинлаштиради.
Ўзбекистон импортининг 1/3 қисмини машиналар, ускуналар ва механизмлар ташкил этишини инобатга олсак, ЕОИИ мамлакатларидан қилинаётган импорт маҳсулотлар ҳажми юқори эмаслиги маълум бўлади. Импортнинг асосий қисмини ташкил этувчи ушбу йўналишдаги асосий ҳамкор — бу Хитой эканлиги инобатга олинса, мазкур товарларнинг нархи тушиши ва натижада, импорт харажатларининг камайишига эришилиши мумкин.
Ўзбекистонликларга қулай виза режимининг тақдим этилиши нафақат Иттифоқ мамлакатларига меҳнат қилиш учун, балки яшаш учун ҳам жойлашишларига енгилликларни вужудга келтиради. Бу эса, нисбатан зич демографик жойлашувига эга бўлган Ўзбекистонга аҳоли сонини Иттифоқ давлатларига самарали тақсимлаш имконини беради. Шунингдек, ўзбекистонликлар бошқа мамлакат фуқаролари билан тенг шароит ва ҳуқуқлар билан меҳнат қилишнинг тўлақонли аъзосига айланади. Бу, биринчидан, фуқароларимизда меҳнат қилиш малакаси ва тажрибаси ошишига имконият яратади. Иккинчидан, тўлов балансининг жорий операциялар баланси, хусусан, трансфертлар бўйича вазиятнинг барқарорлашувига олиб келади. Учинчидан, ўзбекистонликлар ўз оиласини биргаликда олиб кетиши учун шароит юзага келиши натижасида турли ижтимоий келишмовчиликларнинг юзага келиши камаяди.
— ЕОИИни умумий бозор, деб ҳисобласак, унга аъзо мамлакатлар ўз иқтисодий салоҳиятининг самарадорлиги ва ўсишини оширишдан манфаатдор бўлади. Бундай айланмадаги маҳсулотларнинг хавфсизлиги техник регламентларни қўллаш орқали таъминланади. Бу нима учун керак?
— Аввало, техник регламентларни реализация қилиш воситаларини такомиллаштириш маҳсулот сифатини оширишга ҳамда замонавий рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқилишини ривожлантиришга имкон беради.
ЕОИИ мамлакатларида ҳозирги пайтда 48 та техник регламент амал қилади. Улардан 5 таси Ўзбекистон Республикасининг тегишли техник регламентлари билан айнан ўхшаш талабларга эга, 14 та техник регламентда фарқлар мавжуд, 28 та регламентга айнан ўхшаши Ўзбекистонда мавжуд эмас.
Ҳозирги кунда мамлакатимизда 44 та техник регламент қабул қилинган. Техник регламентларни ишлаб чиқиш дастурига мувофиқ, 2023 йилгача яна 42 та техник регламент қабул қилиниши режалаштирилган бўлиб, улардан 13 таси 2020 йилда қабул қилинади. Шу боис, халқаро меъёр ва қоидалар билан уйғунлаштириш мақсадида бугунги кунда амалдаги техник регламентларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Янги техник регламентлар ишлаб чиқилишида ҳам халқаро талаблар ҳисобга олинади.
Мазкур чора-тадбирлар Ўзбекистонда ЕОИИ техник регламентлари меъёрларининг босқичма-босқич қабул қилиниши ва жорий этилиши корхоналаримизнинг иқтисодий майдонда рақобатга тайёрлигини оширади ва учинчи давлатларнинг бозорига чиқиш имкониятини яратади.
Аъзо давлатлар ўз ҳудудларида ЕОИИнинг техник регламентлари талабларига жавоб берадиган маҳсулотлар, унга қўшимча талаблар қўймасдан ва қўшимча мувофиқликни баҳолаш процедураларини ўтказмасдан айланишини таъминлайди.
ЕОИИда техник регламентлар ёки миллий мажбурий талаблар фақат
Шундай қилиб, ЕОИИ доирасидаги техник жиҳатдан тартибга солиш иштирокчи мамлакатлар ўртасида савдони ривожлантиришнинг муҳим воситасидир. Бироқ
Аҳолининг турмуш даражасини ва ташқи савдони ривожлантириш даражасини ошириш учун техник жиҳатдан тартибга солиш имкониятларидан фойдаланиш, техник жиҳатдан тартибга солиш миллий стандартларини халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш, тизимдаги ўзгаришлар тўғрисида маҳаллий бизнесни хабардор қилишни ривожлантириш талаб этилади.
Ушбу чора-тадбирларнинг барчаси техник тўсиқларни минималлаштиришга ва ЕОИИ аъзо мамлакатлари ўртасида савдо қилиш учун қулай шароитлар яратишга ёрдам беради.
Шу нуқтаи назардан айтганда, давлатимиз раҳбари саммитдаги нутқида мамлакатларимиз иқтисодиётларининг улкан салоҳиятидан тўлиқ ҳажмда фойдаланиш, савдо муносабатларидаги тўсиқ ва ғовларни биргаликда бартараф этиш, ўзаро саъй-ҳаракатлар билан янги бозорларни шакллантиришга чақиргани бежиз эмас.
Умуман айтганда, Ўзбекистоннинг ЕОИИ таркибида кузатувчи давлат мақомини олиши ҳар жиҳатдан келтирилаётган аргументларни тубдан, асосли, илмий ўрганиш имконини беради.
Зиёда АШУРОВА суҳбатлашди
("Халқ сўзи")
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги узоқ йилдан бери ёпиқ турган назорат-ўтказиш пункти очилади
- Инновацион ишланмалар ва илғор технологиялар намойиши
- Инсоният янги рекордни қайд этди
- Тошкентда Ўзбекистон ва Туркиянинг учта вазирлик ва идоралари раҳбарлари ўртасида учрашув ўтказилди
- 23 кун: Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати қисман чекланади
- Қувайт элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунламоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг