Енгил атлетикачимиз Руслан Курбанов ҳам омадсизликка учради

07:53 03 Август 2021 Спорт
812 0

Эрта тонгдан вакилларимиз орасида Руслан Курбанов енгил атлетиканинг уч ҳатлаб сакраш йўналиши бўйича юртимиз шарафини ҳимоя қилди.

Афсуски, вакилимиз берилган имкониятлардан унумли фойдалана олмади ва мусобақани натижасиз якунлади. Шу тариқа 2019 йил Осиё чемпиони бўлган Курбанов учун жорий Олимпиада муваффақиятсиз ўтди, деб хабар берди МОҚ.

Эслатиб ўтамиз, Курбанов жорий мавсум 17.03 метр натижа билан ўзининг шахсий рекордини янгилашга эришган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер