«Энг яхши хотин-қизлар фаоли» танловининг Миробод тумани босқичи ғолиби аниқланди

Президентимиз раҳбарлигида хотин-қизларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги
Бундан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов мутасаддилигидаги Республика комиссияси масъуллигида «Энг яхши хотин-қизлар фаоли» Республика танловининг Низоми ишлаб чиқилиб, унга асосан Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан «Энг яхши хотин-қизлар фаоли» кўрик танлови эълон қилинган эди. Низомга мувофиқ мазкур танловнинг туман босқичи жорий йилнинг июль-август ойларида, ҳудудий босқичлар эса сентябрь ойида ўтказилиши белгиланган.
Мазкур танловнинг асосий мақсади – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан йўлга қўйилган «Аёллар дафтари» тизими йўналишидаги ишларни қўллаб-қувватлаш ва самарадорлигини ошириш, хусусан, хотин-қизлар муаммоларини «хонадонбай» ва «маҳаллабай» ўрганиш ва ҳал этишга кўмаклашиш, жамиятимиздаги аёлларнинг ўрни ва
Куни кеча «Энг яхши хотин-қизлар фаоли» танловининг Миробод тумани босқичи ва унинг ғолибларини тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди. Унда тумандаги барча маҳаллаларнинг хотин-қизлар фаоллари, секторлар кесимида танловда ғолиб бўлган маҳалла хотин-қизлар фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда туман аҳолиси иштирок этдилар.
Таъкидлаш жоизки, секторлар кесимида ташкил этилган беллашувларда Миробод туманининг 1-секторидаги 9 та маҳалла хотин-қизлар фаоли ўртасида «Файзиобод» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Ғуломова, 2-сектордаги 10 та маҳалла хотин-қизлар фаоллари орасида «
Секторлар бўйича ғолибликни қўлга киритган маҳаллалар хотин-қизлар фаолларининг туман босқичидаги беллашувлари ҳам ниҳоятда қизғин кечди.
Хусусан, ҳакамлар ҳайъати улар фаолиятини хотин-қизлар фаолларининг хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, «Аёллар дафтари» тизими орқали уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга ошираётган ишлари, хотин-қизлар бандлигини таъминлашдаги ташаббускорлиги, амалга ошираётган ишлари ҳамда маҳалладаги оила ва хотин-қизлар билан боғлиқ комиссиялар фаолияти самарадорлиги, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва жамоатчилик вакиллари билан ўрнатилган ўзаро ҳамкорлик тизимининг самарадорлиги каби мезонлардан келиб чиққан ҳолда баҳоладилар.
Шунингдек, секторлар кесимида ғолиб бўлган маҳалла хотин-қизлар фаоллари «Энг яхши хотин-қизлар фаоли» кўрик танловининг туман босқичида 3 та шарт – ўзини таништириш, савол-жавоблар ва эркин мавзудаги саҳна кўринишларини намойиш этиш бўйича ўз маҳоратларини ҳам намоён этдилар.
Хусусан, 1-шарт, яъни ўзини таништириш шартида фаоллар ўз фаолиятлари тўғрисида ҳикоя қилувчи таҳлилий ва статистик маълумотлардан иборат видеоролик тайёрлаб, йиғилганлар эътиборига ҳавола этдилар.
2-шарт бўйича улар ўз фаолиятлари, шунингдек, «Аёллар дафтари» тизими йўналишида олиб борилаётган ишларнинг тартиб тамойиллари билан боғлиқ саволларга жавоб бердилар.
Эркин мавзудаги саҳна
Туман босқичи иштирокчиларини баҳолашда жамоатчилик фикрига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Маҳалла хотин-қизлар фаолларининг мазкур
Танловда биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларни қўлга киритган маҳалла хотин-қизлар фаоллари Касаба уюшмалари ва туман ҳокимлиги дипломи ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.
Биринчи ўринни эгаллаган ғолиб танловнинг Тошкент шаҳар босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Муҳаббат ЎРМОНБEКОВА,
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати раҳбари.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Гидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди
- Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида
- АҚШ Украина учун тинчлик режасининг асосий элементини маълум қилди
- Пойтахт эҳтиёжини таъминлаш учун қуввати 2 минг 400 мегаваттли 4 та йирик қуёш станциялари барпо этилади
- Швеция парламенти Украинага 600 миллион долларлик ҳарбий ёрдам ажратишни маъқуллади
- Дональд Трампнинг ҳибсга олиниш хавфи маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг